UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Варан кейинги ҳафта МЮ билан шартнома имзолайди  0 07:15Токио-2020. Олимпиаданинг саккизинчи кунида қатнашаётган ўзбек спортчиларининг иштирокидан LIVE  0 02:02Виллиан ўзига янги жамоа қидирмоқда  2 01:40"Қадрдоним, шуни айтишим мумкинки, сен бу ерда афсона эдинг..." — Бензема Варан билан хайрлашди  0 01:18Ироқ терма жамоаси Черчесовга таклиф билан чиқди  4 00:55"Эвертон" Хамесни сотишга тайёр  1 00:36Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" ўз майдонида ютқазди, Убайдуллаев тўлиқ 90 дақиқа, Абдихолиқов эса бир бўлим ўйнади  3 00:05"Арсенал" Жакага янги шартнома таклиф этмоқда  1 23:43"Манчестер Сити" Грилиш учун 100 миллион фунт таклиф қилди  6 23:18Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди"  6 23:11Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"  27 23:04Breaking: Шомуродов эртага Римга етиб боришини эълон қилди  42 22:57"Вулверхэмптон" киберспорт ташкилоти билан ҳамкорлик қилади  0 22:50Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"  3 22:36"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда"  8

"Хоразм" янги мавсумга қандай тайёрланмоқда? Янгиликлар

"Хоразм" янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?

Теглар :  про лигаХоразм
Барча ҳудудларда бўлгани каби "Хоразм" вилоятида ҳам бир қанча футбол жонкуярлари мавжуд. Воҳада маблағ ва шароитлар билан боғлиқ қийинчиликларга қарамасдан, фидокорона хизмат фаолиятини олиб бораётган инсонлар бор.

"Хоразм" футбол жамоаси асос солинганига 32 йил бўлиб қолибди. Ушбу давр мобайнида яхши ва ёмон даврларни бошидан ўтказган клубдан ҳозирги авлод жамоасига бирор нарса мерос бўлиб қолмаган (қайд этилган натижалардан бошқа) на ўз расмий стадиони, на ўз базаси мавжуд (бошқа шароитлар ҳақида умуман тўхталиб ўтирмайлик).

Ўзбекистон футбол клублари ичида "энг камтар" сметага эга бўлишига қарамасдан, ўз базаси ва расмий стадиони, машғулотлар майдони бўлмасдан (футбол маҳорат мактабининг машғулот майдонида шуғулланади) фаолият юритиб келган жамоага шунчаки қойил қоласан киши. Бугунги кундаги Хоразм футболида шундай шароитда ва муҳитда имкон қадар фаолият юритиб келаётган жамоанинг ютуқларини айтишга тортиниб турадиган, камчиликларини эса ўз гарданига олиб жавоб берадиган ҳақиқий футбол инсонлари бор. Ушбу фидойи инсонлар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдим.

Мақсуд Каримов. "Насаф" футбол клубидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган бу футбол жонкуярининг "Хоразм" ПФКга бош директор этиб тайинланиши энг оқилона иш бўлган, деб биламан. Республикамизда инфратузилмаси жиҳатидан энг олдинги ўринларда турадиган "Насаф" жамоасида фаолият олиб борган Мақсуд Каримов масъулиятли лавозимда фаолият бошлаган илк даврларданоқ қатъий равишда клуб инфратузилмасини яратишга бел боғлади. Фақат ойлик маошлар ва сафар учрашувларига маблағи бўлган жамоани ривожлантиришда бир қанча қийинчиликларга дуч келган бу футболимиз билимдони ҳафтасига 7 кун, эрталабдан ярим тунгача клуб инфратузилмасини шакллантириш учун ўқиди, ўрганди ва имкон излади. Доно халқимиз "Излаган имкон топар" деб бекорга айтмаган. Айтиш жоизки, 2020 йил клуб натижалари яхши бўлмаса ҳам ривожланиш стратегиясининг илк йили бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ўтган йили жамоа учун зарур бўлган инвентарлар харид қилинди. 2021 йилдан аниқ бизнес режа асосида фаолият бошлаган жамоада даставвал, "Хоразм" спорт мажмуаси ҳудудида футболчиларга ётоқхона ва клуб маъмурияти учун хоналар ажратилди.

Яқин кунларда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда "Хоразм" ПФК учун автобус харид қилишни мақсад қилган Мақсуд оғанинг ўзига куч-қувват ва фаолиятига омад тилаймиз!

Суперлига асосий мақсад экан, демак, Олий мақомга футболчи ёки мураббийлар эмас, инфратузилма чиқади. Шу тизим яхши ишласа, нафақат Суперлигага йўлланма олади, балки жамоанинг мустаҳкам ўрни бўлади.

Александр Ежов. "Хоразм" ПФК бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бораётган ушбу мутахассисни истиқболли, келажаги порлоқ мураббийлар қаторига қўшсак бўлади. Мавжуд шароитни тушуниб, кўниб ва бир қанча таклифлар бўлишига қарамасдан, яхши дамлар келишига ишониб фаолиятини олиб бораётган ватанпарвар мураббийнинг кейинги фаолиятига зафарлар тилаймиз.

Бир воқеани эслашни жоиз деб билдим. "Хоразм" – "Турон" (1:3) ўйинидан кейин Ежовни матбуот анжуманига таклиф қилиш учун борганимда, бир чеккада билдирмасдан кўзларининг ёшларини артаётганига гувоҳ бўлдим, қанчалик уринмасин, кўзёшлари 2-3 дақиқа давомида тўхтамаганди...

Ғайратжон Ўдаев, Жасур Атажонов, Миржалол Қурбонов, Равшанбек Султонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Сарварбек Жуманиёзов, Темур Машарипов, Темур Бекчанов ва бир қатор иқтидорли футболчилари бор жамоа бундан кўпроғига муносиб. Дарвоқе, футболчилик фаолиятини тугатган Рўзимбой Ахмедов ўзининг Хоразм футболи олдидаги бурчи ва фидойилигини кўрсатиб, Мақсуд Каримовнинг таклифини қабул қилиб, яна "Хоразм" жамоаси сафига қайтганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Мухлислар. Ҳар қандай вазиятда ҳам стадионга ташриф буюрадиган, ўрнак бўлгудек аъло даражада, ўзига хос мухлислик қиладиган воҳалик футбол ишқибозларини қанча ижобий таърифласак, шунча кам. 

Футбол мухбири сифатида фақат кўрган ва билганларимни ёздим. Бу менинг шахсий фикрларим эди холос, яна қайтамиз...

Хурсандбек Маткаримов тайёрлади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика