"Хоразм" клуби ПФЛ олдидаги қарзидан қутулди
08 авг 2018 18:39
Янгиликлар
"Хоразм" клуби ПФЛ олдидаги қарзидан қутулди
Урганчнинг "Хоразм" клуби директори Мадамин Маматов ёзги трансферлар пайтида ЎзПФЛга ташриф буюриб, клубнинг ПФЛ олдидаги қарздорлигини 10 август санасига қадар бартараф этиш борасида кафолат хати олиб келиб, ПФЛ раҳбариятидан вақтинчалик рухсатнома олган эди.
"Хоразм" футбол клуби ўз ваъдасига амал қилган ҳолда 7 август куни ПФЛ ҳисоб рақамига бадал пулидан мавжуд бўлган қарздорликни тўлиқ ўтказиб берди.
Ана шундай вақтинча рухсатнома олган клублар ҳақида гап кетганда "Хотира-79" клубини ҳам қайд этишимиз даркор. Наманган вилояти жамоаси тақдим этган кафолат хатининг муддати ўтиб бормоқда. Клуб ўз вақтида молиявий қарздорликни бартараф этмаса, "Хотира-79" клуби Мусобақалар регламентига мувофиқ жазоланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар