Дастлаб Япония терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси италиян клуби билан йиллик 2,5 миллион евро маошга келишиб олганди, аммо армиячилар унинг трансфер нархини 5 миллиондан 3 миллионга камайтиришга рози бўлмаганликларидан сўнг, Хонда “Милан”да йилига 1,8 миллион евро олишга рози бўлди, дея хабар беради Milan News.
Манбаанинг маълумотларига кўра, футболчининг бир вақтда агенти ҳам бўлмиш акаси бугун Миланда “Россонери”лар билан бирламчи шахсий шартномани қайта тузиш учун клуб раҳбарлари билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг декабрь ойи охирларида Хонда эркин агент бўлиши мумкин.