Хитойдаги турнирнинг 3-ўрин учун баҳсида жамоа 100дан ошиқ гол ўтказиб юборди

Mirjalol Normatov
10 май 2020, 14:44
Хитойнинг Учуань шаҳрида ҳаваскор футбол турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг ярим финалида "Цайу" жамоаси пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, финал йўлланмасига эга бўла олмади. Жамоа ушбу ўйиндаги ҳакамликдан норози бўлди ва 3-ўрин учун ўтказилган ўйинда рақибларига 100дан ошиқ гол уришига имконият яратиб берди.

Расмдаги ҳисобга қарасак, 71-дақиқада 100:3 бўлганини кўриш мумкин.

Учуань футбол ассоциацияси вакили бу борада текширув ишларини бошлаб юборган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia