Хави Усмон Дембелени "Барселона"да сақлаб қолмоқчи

Alisher
29 окт 2021, 10:50
Хави Эрнандес яқин кунларда "Ал Садд"ни "Барселона"га алмаштиради.

У Роналд Куманиннг ўрнини эгаллайди. Музокаралар якуний босқичда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, энди фақат испанияликнинг Қатар клуби билан шартномани бекор қилишини кутиш қолди. Хави расман бош мураббий бўлганиддан сўнг, "кўк-анорранглилар" Усмон Дембеле, Гави ва Роналд Араухо билан шартномани узайтириш билан шуғулланишмоқчи.

Хави жамоани Ансу Фати ва Усмон Дембеле атрофида қурган ҳолда, қанотларга эътибор бермоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano