Хави тер Штегеннинг "Барселона"даги келажаги борасида қарор қабул қилди

Alisher
18 дек 2021, 11:37
"Барселона" жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни сотмайди.

Жамоа устози Хави Эрнандес клубнинг молиявий муаммоларига қарамай дарвозабонни сақлаб қолишга қарор қилди. Мутахассис ўз қарорини посбонга билдирди.

29 ёшли тер Штеген 2014 йилнинг ёзидан бери "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилади. Марк-Андренинг "Барса" билан шартномаси 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг олтитасини "қуруқ" ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›