

Ушбу мавсум якунланганидан кейин 31 ёшли футболчи эркин агентга айланади. Ҳозирча томонлар шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормаяпти. Олдинроқ Сержига "Интер Майами" ва Саудия Арабистонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.
"У мен учун барчага намуна футболчи. У сардор. Сержи бир неча позицияларда ўйнай олади. У ҳақда кўп гапириш ҳам шарт эмас.
Уни доим ҳам танқид қилишмайди, доимо танқидчиларга ўз ўйини билан жавоб бера олади. Умид қиламанки, Роберто билан шартномани узайтирамиз", - деди Хави.



