Хави “Бенфика” билан нурсиз дурангдан кейин нималар деди?
24 ноя 2021 07:30
Янгиликлар
Хави “Бенфика” билан нурсиз дурангдан кейин нималар деди?
ЕЧЛ 5-турида “Барселона” уйда “Бенфика” билан муроса йўлини танлади ва ўйинда ҳисоб очилмади.
“Жуда шиддатли кўриндик ва бунга ҳаракат ҳам қилдик. Фақатгина гол етишмади. Агар гол урганимизда, “Барса” ажойиб ўйин ўтказди, деб айтардик, аммо ҳақиқат ҳам айнан шундай. Позитив кайфиятни сақлаб қоламиз, олдинда бизни яна бир учрашув кутмоқда.
Ўйлашимча, зўр ўйнадик. Шундай “Барселона”ни кўришни хоҳлаймиз. Жамоа фикрларимизни тушунмоқда. Фақатгина гол етишмаяпти. 2 ўйинда фақатгина пенальтидан гол урдик. Шу туфайли мазкур планда қўшишимиз керак.
“Барселона”миз ва ғалаба қозонишимиз лозим. Гап фақат “Бавария”га қарши (6-тур) ўйин ҳақида эмас, қолган жиҳатларга ҳам эътибор бериш зарур. Учрашувларга бугунгидек муносабатда бориш керак. Дурангга қарамай, бугун жуда яхши ўйнадик”, дейди испаниялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар