Хави: “Барселона”га биринчи баҳсда имконият қолдирилмади, аммо ҳаммаси тугагани йўқ”

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017, 02:32
“Бареслона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави каталонияликларнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “ПСЖ”га учраган мағлубиятига изоҳ берди.

“ПСЖ” ҳар томонлама рақибдан устунлик қилди. Ўйин темпи, жисмоний жиҳат, тактика... “Барселона”да эса ҳеч қандай имконият бўлмади. Улар Траппни деярли безовта қилишмади.

Парижликлар ўта тажовузкор эдилар. Улар юқори тезликда ўйнашди. Айнан шу томондан улар рақибларидан устунлик қилишди. Чунки савия борасида иккала жамоа бир хил эди.

“Барселона” фақат бир марта Неймар ҳимоячи билан яккама-якка қолганда рақибга хавф туғдирди. Бускетс ва Инеста жароҳатдан кейин яхши “форма”да эмасдилар.

Каталонияликлар ўз даражаларида ўйнай олишмади. Ўйлайманки, “Барселона” ўз уйида, қийин бўлсада, бу фарқни йўққа чиқара олади. Олдиндан таслим бўлмаслик лозим. Ҳали жамоа мусобақадан чиқиб кетмади”, дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда L’Equipe нашри.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe