Хави Барселонадаги футбол мактабига спорт директори бўлади

Aslanov Jasurbek
28 дек 2017, 22:49
“Барселона” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси, айни пайтда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Хави келаси йилнинг ёзида яна Барселонага қайтади.

Хави Барселона шаҳрида фаолият юритаётган “Вила Олимпика” спорт мактабининг футбол йўналишида спорт директори лавозимида иш бошлайди. 

Ярим ҳимоячи спорт мактаби билан икки йиллик шартнома имзолади. Хавининг Қатар клуби билан шартномаси 2018 йилнинг 30 июнь куни якунланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф