

“Таркибнинг кўп қисми, дарвозабон (Марк-Андре тер Штеген)дан бошлаб ақл бовар қилмайдиган даражада кучли.
Хорди Алба – дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси, Пике – дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси, Бускетс – дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, Месси – дунёнинг энг яхши футболчиси.
Шунингдек, “Барса”да яна 10 йил қолиши мумкин бўлган Суарес, де Йонг ва Артур ҳам бор. База жуда яхши.
Қанотга Неймар каби ўйинчини олиб келган бўлардим, бунга шубҳа қилмайман, футбол нуқтаи назаридан бу ажойиб трансфер бўларди.
“Барселона”да бари жойида, аммо “Бавария”дагидек вингерлар етишмайди. Кўп нарса керак эмас: Жейдон Санчо, Серж Гнабри”, дейди испаниялик мутахассис.



