Хаверцнинг ўтиши учун "Челси" ЕЧЛга чиқиши шарт

Mirjalol Normatov
12 июл 2020, 13:29
Ярим ҳимоячи Кай Хаверц ёзда "Байер"дан кетишни истайди.

Бунга сабаб сифатида унинг жамоаси ЕЧЛга чиқа олмаслиги кўрсатилмоқда. "Байер" Бундеслигада 5-ўринни эгаллаб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Аммо Хаверц келаси мавсумда ЕЧЛда ўйнашни истамоқда.

Шу боисдан "Челси" уни таркибига қўшиб олиши учун ЕЧЛ йўлланмасини ҳал қилиши керак бўлади. Кеча "Челси" "Шеффилд"да йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, 3-ўриндан 5-ўринга тушиб кетиш хавфи остида қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›