Хаверц Мессининг натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
13 фев 2022
Клублар ўртасида ЖЧ финалида “Челси” экстра-таймларда “Палмейрес”ни (2:1) енгиб, бош соврин эгасига айланди.

“Аристократлар” аъзоси Кай Хаверц ғалаба голи муаллифига айланди. У “Манчестер Сити”га (1:0) қарши Чемпионлар Лигаси финалида ҳам чемпионлик тўпини киритганди.

Хаверц бу борада Лионель Мессининг натижасини такрорлади. Месси 2011 йил “Барселона” сафида МЮга қарши (3:1) Чемпионлар Лигаси финалида ўйин тақдирини ҳал қилувчи голни урган ва Клублар ўртасидаги мундиал финалида “Сантос”га (4:0) дубл қайд этганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football.ua