"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано ЕЧЛ чорак финал биринчи ўйинида "Ювентус"га қарши (0:3) жароҳат олди.
Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти хабар берди. Жароҳатга қарамай, аргентиналик баҳсни охиригача ўтказди. У тўпиғидан лат еган. Тикланиш қанча вақт олиши кейинроқ эълон қилинади.