Харри Магуайр: "Де Хеа - АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши дарвозабони"

Alisher
14 май 2020, 18:47
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр жамоа дарвозабони Давид Де Хеани мақтади.

"У билан майдонда бирга ўйнаган ҳолда тушундимки, у яхши футболчи. Мен уни анчадан бери АПЛда кузатиб бораман ва у мен учун АПЛнинг сўнгги 10 йиллигидаги энг яхши дарвозабондир.

Унинг машғулотларни қай тариқа бажараётганини кўриш ажойиб. У билан машғулот ўташ зўр. Машғулотларда 5га 5 ўйнаганимизда ундан ўтиш жуда қийиндир", - дейди Магуайр.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбон МЮга 2011 йилда "Атлетико"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›