Харри Кейн — мавсумда 30 балл тўплаган биринчи инглиз футболчиси

Omonjon To`xtamirzayev
13 дек 2023, 15:43
Тунда, ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тури доирасида "Бавария" "Манчестер Юнайтед"га қарши кураш олиб борди.

Мюнхенликлар форварди Харри Кейн голли узатма етказиб берди.

Шундай қилиб, англиялик бу мавсум самарали ҳаракатлар орқали ТОП-5 лигаларда 30 балл тўплаган биринчи инглиз футболчисига айланди. Кейн ҳисобида 20 учрашувда 22 та гол ва 8 та ассист бор.

Маълумот учун, Харри Кейн 2023 йилда "Тоттенхэм"дан "Бавария"га ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Sun