UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Мадейра аэропортидаги ҳайкални алмаштиришди (+ФОТО)  4 17:52"Барселона" Милинкович-Савич учун курашга қўшилди  5 17:50ЖЧ-2018. Швеция - Жанубий Корея (матнли трансляция)  59 17:41Захирадан ўйинга тушишни истамаган футболчи терма жамоадан ҳайдалиши мумкин  7 17:32Россия терма жамоаси Миср билан қандай рангли формада ўйнайди?  10 17:14Швеция - Жанубий Корея ўйинидан фотогалерея LIVE  7 16:37ЖЧ-2018. Швеция ва Жанубий Кореянинг кийиниш хонасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 16:31Швеция - Жанубий Корея. Мухлислар галереяси  2 16:25Швеция - Жанубий Корея. Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТО  2 16:23Швеция - Жанубий Корея. Ўйинга оид қизиқарли маълумотлар  5 16:05ЖЧ-2018. Швеция - Жанубий Корея. Таркиблар эълон қилинди  14 15:58Путин Россия - Миср учрашувига ташриф буюрадими?  13 15:27Карикатура: Мексика Германияга 3 очкони бермади  17 15:15ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда  6 15:05ЎФА Ижроқўми Ойбек Қиличевни футболга эртароқ қайтаришга қарор қилди  64

Водий футболини тиклаш лойиҳаси бўйича катта гуруҳ Фарғонада Янгиликлар

Водий футболини тиклаш лойиҳаси бўйича катта гуруҳ Фарғонада

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг октябрь ойида ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан "Олтин водий" лойиҳаси тасдиқланган эди.

Лойиҳадан мақсад водий футболи савиясини яна аввалги мавқеига олиб чиқиш, ҳудуддаги "Нефтчи", "Навбаҳор", "Андижон" ва "Қўқон-1912" каби ўз тарихига эга жамоаларни Суперлигада тутган ўрнини мустаҳкамлаш бўлиб, унда асосий эътибор болалар футболига қаратилади. Айнан болалар футболида йўл қўйилган камчиликлар натижасида бугунга келиб водийда янги-янги Мирхолдиршоев, Исоқов ёки Ҳамидуллаев каби топ футболчиларни кўрмай қўйдик. "Олтин водий" лойиҳаси ўз ичига ҳудудий федерацияларни қамраб олган ҳолда, бевосита ЎФФ томонидан назорат қилинади.

Шу муносабат билан, бугун ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан тузилган катта ишчи гуруҳининг Фарғонага ташрифи кутилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибида ЎФФнинг барча бошқармалари раҳбарлари жой олган бўлиб, 11-12 январь кунлари ҳудуд футболи яна бир бор кўздан кечирилади.

Эртага "Нефтчи" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган "Истиқлол" стадионида Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти футбол федерацияларининг биринчи Вице-президентлари, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг бошлиқлари, Суперлига, Про-лигада иштирок этувчи клубларнинг болалар ва ўсмирлар футболига маъсул шахслари, Олимпия захиралари спорт коллежи ҳамда футбол интернатининг директорлари иштирокида "Олтин водий" лойиҳасининг структураси ва бажарилиши керак бўлган ишлар ҳақида йиғилиш бўлиб ўтади.

"Олтин водий" лойиҳаси асосида водий жамоаларини қамраб олган Водий лигаси, U-18 ва U-16 жамоалари ўртасида водий биринчилиги, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида водий чемпионлар лигаси каби мусобақаларнинг йўлга қўйилиши жиддий назорат қилинади.

Режага кўра, ҳудудий терма жамоаларни шакиллантирган ҳолда, водийга ҳам ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкил қилинади. Ўзбекистон кубоги - 2018 финалининг мезбони сифатида Фарғона шаҳри кўрсатилиши ҳам "Олтин водий" лойиҳаси режаси асосида тасдиқланган эди.

Лойиҳанинг энг катта ишларидан бири, 2018 йил спорт коллежи (2005 йилда таваллуд топган футболчилар) ва вилоятдаги футбол интернатларига (2007 йилда таваллуд топган футболчилар) кириш имтиҳонларини шаффоф ўтказиш, у ерга ҳудуддаги энг яхши футболчиларни танлов асосида танлаб олиш бўлади. Айнан шу лойиҳа 2017 йил 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Одил Аҳмедов томонидан амалга оширилган эди.

"Водийда 10 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Юз минглаб ёшларга юқори сифатдаги футбол тўгараклари керак. Водийга қилаётган катта ташрифимиз давомида бу ердаги муаммоларни чуқур ўрганган ҳолда, "Олтин водий" лойиҳаси асосида махсус дастурни ишлаб чиқамиз. Истардимки, бу лойиҳани бутун водий қўллаб-қувватласа. Болалар футболи катта вақтни оладиган лойиҳа, лекин бу ишни бугун бошламасак, ҳар бир ўтаётган йил бизни бир йилга кечиктираверади. Бу лойиҳамизни махсулини 6-7 йил ичида кўрамиз, шунда Одил Аҳмедов каби футболчилардан бир неча нафари "Навбаҳор", "Андижон", "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" каби клубларда ўйнайдилар. Водий лигаси эса, маҳаллий халқ учун катта совға бўлади деб ўйлайман. Шу йўл орқали Шаҳрихон ва Косонсой каби ҳудудларга яна катта футболни қайтарамиз. Футболга шинаванда халқ учун ишласак, терма жамоамиз учун ҳам яхши бўлади", - дейди ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+14   
11 янв 14:46:25
bekhzodsaidov
Vodiy futbolini kutlariga uriwdi. Vohalik sifatida aytim mumkinki vodiy futbolini kotarmay turib futbolimizda saviyani kotarib bolmaydi. Tan olaman sevimli jamoasini qollaw boyicha vodiyliklarga teng keladigani yo uzb.da. nahot oddiy muxlisla korib turgan narsani yuqoridagila kormayotgan bolsa
+4   
11 янв 15:16:08
HAMMA MUXLIS BIRGALIKDA
БИЗ сизнинг РЕЖАЛАРИНГИЗНИ тезрок амалга ошишини кутамиз.Мухлисларни уз севган жамоаларини уйинни томоша килишини Хохлардик.Марказий уйинлар ФУтБОЛИМИЗ ЮЗИ Буни унутмлмайди хеч качон
+2   
11 янв 15:56:02
"Buyuk Chinorlar"
Манимча, ОЛТИН ВОДИЙга алохида бир Рахбар тайинлаш керак! У инсон албатта, Ю.В.САРКИСЯН!!! Ахмаджонов сиздан ЯНА БИР БОР ИЛТИМОС КИЛАМАН!!! Нима килиб булса хам, Нефтчини СУПЕР ЛИГАда олиб колинг!!! Жудаям мухим бу карор, узбек футболи ва унинг бугуни эртанги КУНИ учун!!! ХЕЧ КАЙСИ МУХЛИС СУПЕР ЛИГАНИ НЕФТЧИСИЗ ТАССАВУР КИЛМАЯПТИ!!! Буни Хис килинг илтимос!!! Бизни, халкни хурсанд килсез, Оллох сиздан рози булсин!!! Шуни унутманг, КИРОЛ ШЕРНИ Узбек футболида Жуда КАТТА УРНИ БОР!!! Бу йуколиши КЕРАК ЭМАС!!!
+1   
11 янв 14:52:53
Mister XX
Агар нефтчи олий лигада коладигон булса унда янги махаллий ёш футболчилардан олиб Саркасянни кайтариш керак. Шунда ниятимизга етамиз
+1   
11 янв 14:20:36
Валихонов Фарходжон
Хакикатан сунги 7-8 йилда водийда футбол мавкеи тушиб кетди !!! этибор пасайиб кетди. Водийда талантли футболчилар , фанат мухлислар тикилиб етибди !!!!!!!
+1   
11 янв 14:19:24
Xurshid_1984
Mister XX фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар нефтчи олий лигада колса. Уни таг тугиб бн мамуриятини алмаштириб ташлаб янги ишига содик инсонларни уйниман дийдигон шу водий футболчиларидан каманда йигиш керак. Дарди пул буган харом хур дармаедлар керак эмас.истиклол хамда цементчидан болларни йигиш керак
Янги профессионал одамларни олиш кк. Ю.В.Саркесян яхши вариант! Қадрли Фарғоналиклар қайтаринглар кекса отахонни, у бир нимани билар эдики, Нефтчи - Нефтчи бб юрган.
   
12 янв 17:44:55
Bobur Umarov
Пока Маруф Надир и Назим во главе Андижана, тут ничего не изменится в лучшую сторону!!!
   
12 янв 10:49:33
Mister XX
Фаргоналик футбол мухлисларни илтимосини амалга оширсез. Биринчи лига болларидан каманда йигилса бу йил аник водий футболи тикланади. Биз оддий мухлис курган нарсани нахот слар курмасаларинг.
   
11 янв 23:14:03
Jamshid Ko'paysinov
Namanganda bir gap yuradi, Alisher Usmonov Navbaxorni oladi deb, xozir investorlarga davlat yol ochdi balki Usmonov olar Navbaxorni kamida 65 mingtalik stadion muxitni keyin koring vodiyda bayram bolardi
   
11 янв 22:50:31
Vatanim
Asnasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Саркисянингизни билмадиму, Нефтчини олий лигадан тушиши мумкин эмас. 14 ўринни аниқ оларди ҳеч бўлмаса. Цементчини нима кераги бор. Майли футболчиларини олиб қолисин, лекин жамоани сақлаб қолиш керак. Фарғона футболсиз.... абсурд.
Iltimos do'stim, Ser Sarkisyanga til tekizmang, uni xalq sevadi, faqat bitta kottakonga yoqme qolganichun chetlatildi, iltimos, Ro'ziqul Berdiyevingizning futboldagi faoliyatiga shu kishinikiday muvaffaqiyat tilang
   
11 янв 16:51:33
Asnasaf
"Buyuk Chinorlar" фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Манимча, ОЛТИН ВОДИЙга алохида бир Рахбар тайинлаш керак! У инсон албатта, Ю.В.САРКИСЯН!!! Ахмаджонов сиздан ЯНА БИР БОР ИЛТИМОС КИЛАМАН!!! Нима килиб булса хам, Нефтчини СУПЕР ЛИГАда олиб колинг!!! Жудаям мухим бу карор, узбек футболи ва унинг бугуни эртанги КУНИ учун!!! ХЕЧ КАЙСИ МУХЛИС СУПЕР ЛИГАНИ НЕФТЧИСИЗ ТАССАВУР КИЛМАЯПТИ!!! Буни Хис килинг илтимос!!! Бизни, халкни хурсанд килсез, Оллох сиздан рози булсин!!! Шуни унутманг, КИРОЛ ШЕРНИ Узбек футболида Жуда КАТТА УРНИ БОР!!! Бу йуколиши КЕРАК ЭМАС!!!
Саркисянингизни билмадиму, Нефтчини олий лигадан тушиши мумкин эмас. 14 ўринни аниқ оларди ҳеч бўлмаса. Цементчини нима кераги бор. Майли футболчиларини олиб қолисин, лекин жамоани сақлаб қолиш керак. Фарғона футболсиз.... абсурд.
   
11 янв 16:21:48
Pele-2017
Энг асосийси рахбар пул топишни билиши керак, бориб уршиб ишдан оган Билан натижа бумайди пул топиш йулини билиш керак пул
   
11 янв 15:28:58
HAMMA MUXLIS BIRGALIKDA
НЕФТЧИ жамоамизни хам молиявий РАКОБАТБАРДОШ совринли уринлар учун КУРАША ОЛАДИГАН СУПЕР клуб булмаса ХАММАСИ БЕСамара ТОШКЕНТдек ФАРГОНА
   
11 янв 14:49:05
isko 92
Goalkeeper фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
EE BU NIMASI VOXA GA HAM QARAYLAR BIZ HAM BIROR CLUBIMIZ OLIYDA OYNASIN BIZ HAM STADIONGA KIRAYLIKDA
gapingizga qo'shilaman vohaga ham bir kelib ahvolni ko'rsa yomon bo'lmasdi lekin o'zgarishlar bo'lyapti yu hali kamchilik ko'p viloyatlarda qilish kerak bo'lgan ishlar bor oldingi rahbariyat singari nomiga ish qog'ozda bolib qolmaydi deb Umid qilamiz
   
11 янв 14:24:46
Mister XX
Ман биринчи лига истиклол цеменчини уйинларига мухлислик килдим тугрисини айтсам У-23 терма жамоамиздан кура тезкор хамда зур уйнашади мани гапимга купчилик кушилса керак ана шундай водий болларидан терма жамоа йигиш керак. Нима дийсизлар?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Португалия-Испания 3:3 LIVE+ФОТО ЖЧ-2018. Португалия-Испания 3:3 LIVE+ФОТО
ЖЧ-2018 "В" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда мусобақа ...  437
ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди
ЖЧ-2018 доирасидаги навбатдаги учрашувда Аргентина Исландияга қарши...  372
ЖЧ-2018. Уругвай сўнгги дақиқаларда Мисрни мағлуб этди ЖЧ-2018. Уругвай сўнгги дақиқаларда Мисрни мағлуб этди
Жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда.  194
ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Германия Мексика терма...  195
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг