Виталий Денисов: "Ўзбек клубига қарши ўйнаш қизиқ бўлади" ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
23 янв 2016, 09:11
Бугун Москванинг «Локомотив» клуби БАА йиғини доирасида «Бунёдкор»га қарши ўйнайди. Виталий Денисов учрашувдан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Бунёдкор» - ёш жамоа, клубга 2005 йилда асос солинган. Бу жамоада Зико ва Сколари ишлаганини, Ривалдо ўйнаганини барча билади. Ўз вақтида дунёга донғи кетганди. Ҳозир у ерда Ўзбекистон терма жамоасида бирга ўйнаган қатор футболчилар ўйнашмоқда.

Акмал Шораҳмедов билан ёшлигимдан буён танишман, Павел Бугало дадам билан бирга ўйнаган, Виктор Карпенко билан 10 йилдан ортиқроқ дўстмиз. Акбар Тўраев, Муроджон Зуҳуров, Воҳид Шодиев, Анвар Ғофуров, Хайрулла Каримов термага чақирилишганди. Рақиблик ҳисси? Умид қиламанки, Виктор Карпенко ўнг қанот ярим ҳимоясида майдонга тушади. Ниҳоят бир биримизга қарши ўйнаймиз. Қизиқ бўлади!»


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fclm.ru