

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин пайтида жамоа бош мураббийлиги лавозимига Виктор Балютович Кумиков таклиф этилганди.
Бугун клубнинг янги раҳбари Журъатбек Қувватов ҳамда жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков учрашди ва ўзаро келишган ҳолда шартномани икки томонлама бекор қилди.
"Андижон" жамоаси номидан Виктор Балютовичнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз" - дейилади клуб матбуот хизмати берган расмий хабарда.

"Андижон" жамоаси Кумиков бошчилигида жами 10 та ўйин ўтказди. Бу учрашувларда 5 мағлубият ва 5 дурангга эришилди. Яъни, мутахассис ғалаба қозонмасдан клубни тарк этди. Тўплар нисбати эса - 6:14.
Эслатиб ўтамиз, Кумиков шу йилнинг 11 май санасида андижонликлар бош мураббий этиб тайинланган эди.



