Виктор Карпенко “Навбаҳор”да
12 фев 2016 11:34
Янгиликлар
Виктор Карпенко “Навбаҳор”да
Кеча айтиб ўтканимиздек, бугун таркибга янги футболчилар келиб қўшилишди. Мухлисларимизга кўпроқ Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидаги иштироки орқали яхши таниш бўлган Виктор Карпенко бугун “Навбаҳор” футболчилари истиқомат қилаётган меҳмонхонага етиб келди ва машғулотда иштирок этди. Карпенко 2015 йилги мавсум биринчи ярмини Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида ўтказиб, давралар оралиғида “Бунёдкор” сафидан ўрин олганди.
Бундан ташқари ўтган икки мавсумни жамоамизда ўтказган дарвозабон Хуршид Хўжаев ҳам яна “Навбаҳор”га қайтди. Ушбу посбон мавсумлар оралиғида аввалига “Андижон” машғулотларида қатнашиб, кейин “Шўртан” йиғинига қўшилганди. Кечки машғулотда ҳам таркибга янги футболчини қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кечқурун хабар бериб ўтамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар