UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Барселона" ёзда Гризманни сотишга тайёр  1 10:35"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"  7 10:16"Фенербахче" Лёвни таклиф қилмоқчи  0 09:57"Манчестер Сити"да навбатдаги рекорд  9 09:50АПЛ. "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" 3:4  0 09:45ОФК Кубоги-2021. "Олтин Аср" - "Хўжанд" 2:2  3 09:40ОФК Кубоги-2021. "Насаф" - "Олой" 4:0  0 09:37Бразилиянинг ЖЧ саралаши учун таркиби: 38 ёшли Дани Алвес ҳам чақирув олди  4 09:14Хиддинк коронавирусга чалинди. У июнь ойида Клювертдан терма жамоага ёрдам беришни сўради  3 08:55Olamsport: Фергюсон Хабибни қаттиқ ҳақорат қилди, UFC 262 турниридаги барча жанглар рўйхати ва бошқа хабарлар  0 08:34Ферран Торрес Мессидан ўтиб кетди  10 08:15А Серия. Бугун Шомуродов ва "Женоа" "Аталанта"га қарши ўйнайди  17 07:57Европа Суперкубоги Белфастдан Истанбулга кўчирилиши мумкин  3 07:37Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"  11 07:14АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Виктор Жалилов: "Фақат пенальтидан эмас, ўйиндан ҳам гол ура олишимиз мумкинлиги мени хурсанд қилди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Фақат пенальтидан эмас, ўйиндан ҳам гол ура олишимиз мумкинлиги мени хурсанд қилди"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.




Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Бунга қадар икки жамоа ҳам дастлабки турлардаги мағлубиятдан сўнг яхши ҳолатда эмасди. Футболчиларнинг имкониятларидан келиб чиқиб мағлубиятнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Худди биз каби рақиб ҳам ғалаба учун интилди. Ушбу ғалаба жамоамизга руҳий кўтаринкилик бериши табиий. Ўйлайманки, бугунги шиддатларга ва курашларга бой ўйин мухлисларга манзур келди. Фақат VAR ёки пенальтидан эмас ўйиндан ҳам гол ура олишимиз мумкинлиги мени хурсанд қилди. Ғалабадан хурсандман, йигитлар майдонда борларини беришди. Ўз майдонимизда "Сўғдиёна" билан кечган баҳсда ҳам кўп вазиятлар яратган эдик. Лекин фойдаланишга келганда оқсагандик. Бугун эса омад ҳам кулиб боқди. "Локомотив" ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Ўйинни яхши йўлга қўя олишган. Мураббий имзоси кўриниб турибди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Бу эса ўз сўзини айтди. Умуман олганда биз ғалаба тўпини уришга яқин келаётгандик",- дейди Виктор Жалилов.

- Ўзбекистон Суперлигасидаги учрашувларда қўлланилаётган VAR тизими ҳақида нима дея оласиз? Бугун ҳам дарвозаларга пенальтилар VAR орқали белгиланди...
- Халқаро ўйинларда қўлланилаётгани каби бизнинг чемпионатимизда ҳам ушбу тизим ишламоқда. Бу борада мутахассислар бор. Деярли икки йилдан бери қолган чемпионатларда ҳам VAR тизимидан фойдаланилмоқда. Агар ҳар бир ўйинда йўлга қўйилса ҳакамларга қулайлик олиб келади. Ҳеч нарса бирданига амалга ошмайди.

Ўйин давомида йўлга қўйилган хатоларни таҳлил қиламиз. Хотиржам кўриб чиқамиз. Футболчиларим иккинчи бўлимда ғалабани кўпроқ исташди. Бу борада кийиниш хонасида айтиб ўтдик, буни улар ҳис қилишди. Биз ғалаба қозондикми, демак рақибга қараганда камроқ хато қилган бўламиз.


Рейтинг: +21   

Фикрлар

+5   
14 мар 19:45:19
БИРОДАР АБДУРАИМОВ
Barcamania_2016 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
“МЮ”ни Фергюсонсиз, “Реал”ни Зидансиз, “Навбаҳор”ни Жалиловсиз тасаввур қилиш қийинроқ барибир.
Барсани Нумансиз демадизда,иии узр Кумансиз..)))))
+5   
14 мар 19:34:34
Barcamania_2016
“МЮ”ни Фергюсонсиз, “Реал”ни Зидансиз, “Навбаҳор”ни Жалиловсиз тасаввур қилиш қийинроқ барибир.
+4   
14 мар 19:34:57
NavBars
VIKTOR JALILOVNI QADAMI QUTLUGʻ KELDI! G'ALABALAR ABADIY BO'LSIN!!!
OLG'A NAVBAHOR!!!
+3   
14 мар 19:41:28
Алпомиш
Навбахор мухлисларини ажойиб галаба билан табриклайман.
+3   
14 мар 19:33:55
Lochinlar Namangan
Котта рахмат Жалилов от айланиб козигини топди
+3   
14 мар 19:30:47
Nozimboy
Мураббийни имзоси билинди муро бусин барча навбахорни мухлислари
+3   
14 мар 19:30:11
o m d 26 26
omad biz sen bn navbahor
+3   
14 мар 19:29:31
FC CHELSEA NAVBAXOR
Xech yo'q Osiyo miqyosidagi musobaqalarga chiqsa xam xursand edik biz.
+2   
14 мар 19:41:17
Odilbèk0177
Зора челсини тухельига ухшаб кадамингиз кутлуг келган булса Стоянович хам яхши уйнаркан
+2   
14 мар 19:34:02
to'g'riso'z
Сугдиёна Билан уйнайдиган жамоалар, агар туп бошингизга тегса пеналти булиши мумкин, хакамларни сотиб олиш бошланди!!!!
+2   
14 мар 19:31:08
Lochinlar Namangan
Спасибр за всё Жалилов Это ваша команда ваш подпис мь гордимся свами впрёд Навбахор удача
+2   
14 мар 19:30:40
Barcamania_2016
МЮни Фергюсонсиз, Зиданни Реалсиз, Навбаҳорни Жалиловсиз тасаввур қилиш қийинроқ барибир)
+1   
15 мар 08:55:39
Nematjon
ана айтмаганмидим муминжонов сериали тугаб хасанов эртаги бошланди бундан кеийинги уйинлада ютса командани хасанов тайерлаган ютказса муминжоновни каргиши урган деган каекдаги булмагур фикрлар болалайди деб!
+1   
14 мар 20:05:15
Baxriddin Murodov
Omad Navbahor ko‘p vaziyatlar bo‘ldi hisobni o'shirgani
+1   
14 мар 19:32:15
Xusanboy Qodirov
Азим тепмасин пенальтини жамоамиз фойдаси учун
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика