Видаль тақвим ҳақида: "Футбол байрам, қуллар бозори эмас"
27 май 2022 09:52
Янгиликлар
Видаль тақвим ҳақида: "Футбол байрам, қуллар бозори эмас"
"Интер" футболчиси Артуро Видаль футбол тақвими ҳақида гапирди.
"Йиғилган маълумотлар биз хавф остида қолаётганимиз ҳақида гапирмоқда. Чунки ишчанлик салоҳиятимиз пасаяди, кўп футболчиларнинг фаолияти қисқаради. Вазият айниқса жанубий америкалик футболчиларга кўп таъсир қилади, чунки улар катта масофани босиб ўтишлари лозим.
Ҳар қандай ишда бўлгани каби, танаффус вақтида ўз ишингдан чалғишинг лозим. Бу рухий саломатлик масаласи ҳамдир.
Узоқ вақтдан буён касаба уюшмалари бу муаммо ҳақида бизни огоҳлантириб келишади.
Футболчи сифатида биз карьерамиз ва оиламиз учун ҳам бу билан курашишимиз лозим. Футбол бу байрам, қуллар бозори эмас", - деди Видаль.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар