

Ўтган мавсумда ҳам Сонг айнан шу клубда ижарада ўйнаганди. У 28та ўйинда 3та голли пас оширган.
«Бу ерга қайтганимдан мамнунман. Ўтган мавсум мухлислар ва раҳбарият билан ажойиб алоқаларни ўрнатдим. Оиламга ҳам бу ерда барчаси ёқади. Болаларим «Вест Хэм» академиясида ўқишмоқда.
Биз ўтган мавсумдагидан кўра яхшироқ натижани қайд этишимиз керак», — дейди Сонг.



