

"Ҳозирги "Арсенал АПЛ ғолиби бўла оладими? Ҳа, нега энди йўқ? Агар аввалги мавсумга эътибор берсак, уйда биз чемпионлар натижасини қайд этганмиз - 15та ғалаба бўлган. Меҳмондаги баҳсларимиз эса натижалари қониқарли бўлмаган. Жамоа ҳозир кучлироқ, шу сабабли уларда имконият бор. Бироқ бошқалар ҳам кучсиз эмас" - дейди Венгер.



