Ван Персининг янги иш жойи маълум
06 мар 2020 14:51
Янгиликлар
Ван Персининг янги иш жойи маълум
Нидерландия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Дик Адвокатнинг мураббийлар штабидан жой олади.
Форвард "Фейеноорд"да ҳужумчилар мураббийи бўлиб ишлайди. Бу унинг мураббийлик фаолиятидаги илк ишидир.
Қайд этиш керакки, ван Персининг хизматларига Роттердам клуби устози Дик Адвокатнинг шахсан ўзи қизиққан.
РВП - "Фейеноорд" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб таркибида 98та ўйинда майдонга тушиб, 35та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" каби номдор жамоаларда ўйнаган ҳужумчи ўтган йилнинг май ойида фаолиятини якунлаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар