Ван Перси яна қадрдон жамоасида тўп тепади

20 янв 2018, 00:14
Голландиялик машҳур ҳужумччи Робин ван Перси қадрдон жамоаси “Фейноорд”га қайтмоқда.

Бу ҳақда роттердамликлар клуби расмий сайти хабар берди.

2015 йилдан буён Туркияда тўп тепаётган 34 ёшли форвард “Фенербахче” клуби билан амалдаги шартномасини бекор қилди. Душанба, 22 январь куни ван Перси “Фейнорд” билан шартномага имзо чекади.

Голландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси 2001-2004 йилларда “Фейнорд” сафида тўп тепган ва кейинчалик “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” сафида ёрқин ўйинларни ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Фейноорд" ФК расмий сайти