Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фернандешнинг ўйинига баҳо берди

Omonjon To`xtamirzayev
31 окт 2024, 15:02
"Манчестер Юнайтед" бош мураббий вазифасини бажарувчи Руд ван Нистелрой ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг кубок доирасида "Лестер" дарвозасини икки бор ишғол қилгани ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, бу баҳсда манчестерликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

"Брунудан кўнглим тўқ эди. Машғулотларда у қандай меҳнат қилаётганини кўряпман. Фернандеш ўз елкасини жуда катта юкни олишдан қўрқмайди. Ўтган баҳсда унга эркинлик берилди. Умид қиламанки, Бруну шу руҳда давом этади", - дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради BBC. 

Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида 30 ёшли португалиялик 9 ўйинда 2 та ассист қайд этди. "Қизил иблислар" бор йўғи 14-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: BBC