Ван Бронкхорст: "Барселона"ни Мессисиз тасаввур қилолмайман"
10 июл 2020 21:14
Янгиликлар
Ван Бронкхорст: "Барселона"ни Мессисиз тасаввур қилолмайман"
Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳимоячиси Жованни Ван Бронкхорст "кўк-анорранглилар" сардори Лионель Мессининг 2021 йилда жамоани тарк этиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Мен Месси бутун фаолияти давомида "Барса"да ўйнашини истардим. У бутун фаолиятини бир жамоага бағишлаган кам сони афсоналардан бири бўлади. Мен Леога ўйинчи ва инсон сифатида қойил қоламан, шу туфайли унинг "Барселона"да қолишига умид қиляпман.
Мессини 17 йилдан бери биламан. У буюк футболчига айланди, келажаги учун муҳим қарорларни ўзи қабул қила олади. Мен "Барселона"ни Мессисиз тасаввур қилолмайман", — деди нидерландиялик собиқ футболчи.
Аввалроқ Лео шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатгани, 2021 йилда клубни тарк этиши тўғрисида хабар қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар