Сурхондарёлик мураббий бунгача “Машъал” болалар ва ўсмирлар футбол мактабида ишлаб келаётганди, бироқ бу йилдан ёшлар жамоасига ўтказилганди. Вали Келдиев раҳбарият ишончини тўлиқ оқлаб, жамоанинг ўринбосарлар таркиби билан ёшлар лигасида биринчи ўринни эгаллади.
Вали Келдиев ўз тажриба ва салоҳияти билан бемалол олий лига клубида бош мураббий бўлмаса-да, ёрдамчи сифатида ишлай олади. Аммо бу мураббийнинг “Машъал”ни тарк этиши кутилмоқда. Бунинг сабаблари эса ҳозирча маълум эмас.