"Валенсия" сардори жамоада яна 5 йил қолади

Sherzod Nurmatov
24 сен 2022
"Кўршапалаклар" сардори Хосе Луис Гайя билан шартномани узайтириш арафасида.

2014 йилдан бери "Валенсия"нинг асосий таркиб ўйинчиси бўлиб келаётган Гайянинг амалдаги битими ёзда ўз кўчини йўқотади.

27 ёшли футболчи ҳозирги жамоасида қолишни истайди ва яқин орада узоқ йиллик келишувга имзо чекади. 

"Валенсия"нинг чап қанот ҳимоясида тўп тепадиган Гайя ушбу мавсумда Ла Лиганинг 2 та баҳсида майдонга туширилди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Cadena COPE