"Валенсия" Гайя билан шартнома узайтирилганини тасдиқлади
09 май 2015 12:14
Янгиликлар
"Валенсия" Гайя билан шартнома узайтирилганини тасдиқлади
"Валенсия" ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Хосе Луис Гайя билан шартнома узайтирилганини тасдиқлади.
Янги келишув 2020 йилнинг 30 июнигача белгиланди.
"Валенсия" билан янги битим имзолаганимдан хурсандман. Буни аввалдан истаганман ва бу расман тасдиқланганидан бахтлиман. Раҳбариятга ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Бу 25 май куни нишонлайдиган туғилган куним учун ажойиб совға. Энди эса "Реал"га қарши ўйин ҳақида ўйлашим керак. Рақиб жуда хавфли, аммо биз ғалабага эриша оламиз" - дейди Гайя.
Фикрлар