UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1

Вадим Абрамов: "Сурхон" ҳали кўп жамоаларга ташвиш туғдиради" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Сурхон" ҳали кўп жамоаларга ташвиш туғдиради"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин кутилганидек ўтди. "Сурхон" жамоасини яхши биламиз, уларнинг устунлиги стандарт вазиятлардан фойдаланиши. Бугун ҳам шу жиҳат бўйича босим уюштиришди. Лекин йигитлар бу босимни қийинчиликсиз бартараф этишди. Иккинчи бўлимда голлар урдик. Ўйлашимча, ҳаммаси тўғри бўлди. Чунки танаффусдан сўнг устунликка эга бўлдик ва бундан фойдаландик. Тўпни назорат қилиб, қарши ҳужумдан ҳам гол ура олдик.

"Сурхон" таркибида тажрибали футболчилар бор. Улар футболни қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади. Айтганимдек, стандарт вазиятларда бизга босим уюштиришга ҳаракат қилишди. "Сурхон" яхши жамоа, улар ҳали кўп жамоаларга ташвиш туғдиришади. Мавсум эндигина бошланди. Ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика