UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Хави Барселонага нега келганини айтди  0 14:56"Ювентус" янги уй либосини намойиш этди  1 14:36Виктор Карпенко - "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўртасидаги ўйинларда тўпурар. Рўйхатда чилилик ва бразилиялик футболчи бор  2 14:32Olamsport: Конор яна ота бўлди, барча даврларнинг энг яхши оғир вазнли боксчиси ва бошқа хабарлар  0 14:24Италия терма жамоаси Евро-2020 учун таркибни эълон қилди  20 14:00ПСЖ Киннинг трансфери устида ишламоқда  0 13:37Карикатура: Совринларсиз Харри Кейн  2 13:25Эшитдик-да! АГМК - "Бунёдкор" учрашувида Абрамов меҳмонлар кийим алмаштириш хонасига кирган  41 13:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:04"Ювентус" Дуглас Костани қўйиб юборишга рози бўлди  0 13:00Тажрибали мураббий Геннадий Кочнев - "Нефтгазмонтаж" клубида иш бошлади   3 12:42ОФК Кубоги-2021. 9та гол, 2та пенальти, 3та автогол ва трибунадаги "Навбаҳор" собиқ футболчиси. "Олой" - "Олтин Аср" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7 12:34Карикатура: Ла Лигада чемпион сўнгги турда маълум бўлади, "Барса" эса курашдан чиқди  4 12:19ОФК кубоги-2021. "Насаф" Марказий Осиё минтақаси финалига чиқадими ёки Туркманистон дербисини кўрамизми?   15 12:10Азамат Абдураимов - "Янгиер" бош мураббийи  15

Вадим Абрамов Шомуродов нега алмаштирилмагани, Катанецга тактик тарафдан ютқазгани, дарвоза чизиғидаги муаммо ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди (матбуот анжумани) Янгиликлар

Вадим Абрамов Шомуродов нега алмаштирилмагани, Катанецга тактик тарафдан ютқазгани, дарвоза чизиғидаги муаммо ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди (матбуот анжумани)

Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:1) Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.







- Ўйин ҳақида

- Аввало, мухлислардан узр сўрамоқчиман, ноқулай об-ҳавога қарамасдан, бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун анча мухлис йиғилганди. Ўйин яхши бўлди, рақиб ҳам ёмон эмас. Ғалаба қозонганингда, муаммолар кўзга ташланмайди. Ютқазсанг, бундан фойдали жиҳатларини топиш мумкин. Ўйлайманки, жамоамиз ёмон эмас, олдимизда турган вазифани бажаришга интиламиз.  Ўзимизни оқлашдек туюлади, аммо Ироқ 23 март куни Тошкентга келган. Биласиз, биз 26 мартда Наманганда ўйин ўтказдик. Бу ҳам таъсирини кўрсатди. Таркибни ўзгартиришимиз ва бошқаларни майдонга туширишимиз мумкин эди, бироқ кўплаб мухлислар келишини инобатга олиб, легионерлар хизматидан фойдаландик ва мана шундай таркибни майдонга туширдик. 

- Ироқ терма жамоасига қарши алоҳида тактика ишлаб чиқилганмиди?

- Ҳозирги ҳолатда тактика ҳақида гапириш қийин. Бугун рақиб тўлиқ ҳимояланган ҳолда қарши ҳужумда ўйнади. Улар астойдил тайёргалик кўришгани сезилди. Агар биринчи бўлимда гол урганимизда, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. 

- Жамоа кўп ҳужум қиляпти, аммо якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмаяпти. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Ахир, бу футбол. Сен урмасанг, сени жазолашади. Бугун ютқаза туриб, ҳужум қилавердик ва вазиятни ўнглашга уриниб, гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Бугунги хатолардан хулоса чиқариб, келажакда такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

- Элдор Шомуродов Намангандаги ўйинда алмаштирилганди, бугун эса йўқ. Сергеев билан Убайдуллаевнинг формаси яхши ҳолатда эмасми ёки ҳужум чизиғи рақобатдан ҳолими? 

 - Сергеевда шунчаки жароҳат бор. Убайдуллаевни эса майдонга туширмадик, Шомуродов гол уришига ишондик ва мухлисларни хурсданд қилишини хоҳлагандик, Албатта, у гол уролмаганидан афсусда. Шуни ҳам айтиш керакки, Убайдуллаев ҳам яхши ҳужумчи.  

- Майдонда ҳар икки терманинг даражасини ўлчасак, бизникилар бир бош устун. Шундай экан, тактик тарафдан Сречко Катанецга ютқазганингизни тан оласизми?  

- Ҳа, шундай деса бўлади. Мен тактик томондан бугунги ўйинни ютқаздим. Футболчиларимиз даражаси рақибникидан юқори, шунчаки мураббий омадсиз. 

- Терма жамоамиз вазиятлардан фойдаланишда жуда оқсаяпти. Бизга қандайдир креативлик етишмаяпти. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Сизни тушундим. Биз кўп нарсани кўрсата олмаймиз, июнда расмий ўйинларимиз бор. Ҳозир махсус тайёргарлик жараёнини тўлиқ намойиш этишни хоҳламаймиз, чунки барча термалар ўз рақибларини ўрганади. Футболчиларга кўп нарсани очиқламаслигини ва эркин ўйнашларини тушунтирдим.  Умид қиламанки, сиз ҳаммасини июнда кўрасиз.

- "Бизга Искандеров каби футболчи етишмаяпти" деган эдингиз. Бўлажак расмий ўйинлардан олдин ҳозирги ҳолат қанақа? Қандайдир фикр ёки ечим борми?

- Бундан олдин айтганимдек, ярим ҳимоячиларимиз марказий ҳимоячиларга кўмаклашишди ва тўпни олиб қўйиб, вазият яратишга уринишди. Бу вақтда марказий ҳимоячиларимиз шунчаки томоша қилиб туришибди. Энди санаб кўринг, 6 киши тўпни олиб қўйишга ҳаракат қиляпти. Бизни 4 нафар ўйинчимиз эса олдинда рақибнинг 10 нафар футболчисига қарши ўйнаяпти. Бу нотўғри қарор. Буни ҳали таҳлил қилиб чиқамиз. Хавотир олманг, келажакда буни тўғрилаймиз, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Бугунги ўйинда ҳам дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар борми?

- Ҳа, албатта муаммомиз бор. Ҳимоячилар ҳам ишончли ўйнашлари лозим. Бугун дарвозабонимиз ёмон ўйнамади, уни ёрқин келажак кутяпти, секин-аста тажриба тўплаб боради.

Рейтинг: -46   

Фикрлар

+29   
29 мар 21:34:41
Shahzod Samadov
Bugungi darvozabon juda zur 2 ta aniq goldan qutqardi
+20   
29 мар 21:52:43
Анвар Рахимов
Шома.УЗ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уша Ирок хам Эрон хам Узбекдан кейин турган ушанда хам.
Эронни Озодийда енгганимиз оддий бўлганмас. Судья тўлиқ бизга ён босганди ўшанда. Сабаб, ОФК
Тошкентда Эрон нохолис бизни ютиб кетганлиги учун гўёки ўз айбини ювгандек бўлганди. Теҳронда эронликлар 2 та гол ҳам уришганди. Ҳисобланмаган. Аниқ эсимда эмиратлик ҳакам ҳуштагини чалганда уни Азиз Ҳайдаров қучоқлаб олганди.
+17   
29 мар 23:02:05
Ózga sayyoralik
Himoya vopshe nol. Raqib qarshi hujumga ôtganida orqaga qaytishda tezlik vopshe nol. Oyoğini tagidagi tôpni uzoqlarga tepib yuborishga aqli yetmiydigan, anqayiiiib yuradigan bu "toshbaqa" himoyachilar bilan biz JChga chiqolmiymiz!

Agar shu "toshbaqa" himoyachilar bilan, shu taktika bilan biz Yaponiya, J.Koreya, Avstraliyalardek terma jamoalarga qarshi ôynasak, ular qarshi hujumda bizga kamida 5-6 tani "yedirib" ketadi!
+15   
29 мар 21:47:28
+998990829701
Qaysi jurnalis bergani bu savollarni?
1)Termamiz raqibdan bir bosh ustun edi ,taktik jihatdan raqib bosj murabbiyiga yutqazganizni tan olaszmi emish.Ey kim bergan bulsa ham bu savolni butun xalq ko'rdiku raqib tezlik,texnika,bir-birini tushunish tarafdan bizdan yaqqol kuchli ekanlini( Yaxshiyam Masharipov muhlislarni ovuntirib texnikasini ko'rsatib turdi)
2)Darvozabonimiz qo'pol xatoga yo'l qo'ydi debsiz.Ko'z bormi uzi sizda: hamma ko'rdiku to'p juda kuchli keldi va yerga tegib chalg'itdi .Usha to'pni qaytardi.Lekin latta Islom To'xtaxo'jayev qaytgan to'pga kurashmadi

Xullas jurnalislar ham futbolni tushunmaydi shekilli.Iltimos tushunmasanagiz boshqalar bersin savol.Ravshan Ermatov degan inson ham intervyu beradimi yo'qmi?
Davron Fayziyevga o'xshagan futbolni tushunadigan fidoyilar kerak yurtimizga.Abramov hamma ayb sizda emas.UFF deganlar ham bor.Xayr Mundial 2022
+13   
29 мар 21:30:56
OYBEK888
Ха Абдувохидни еркин келажак кутяпди.лекин Азим бн Тухтахужаев химояда булса термамизниям зур келажак кутяпди.
+11   
29 мар 22:55:40
mundialgacha...
ehh, bunchalar omadsizsan-a Abramov. Shildirog'i chiqqan termani 2010 yil senga tutqizishdi... hamma so'kdi... Qatarda ko'p hunar ko'rsatding, hamma senga ishonib olqishlay boshladi, roliklarda sen va jamoang aylandi... yaramas Avstraliya senga yana pand berdi... yana dashnomlar senga qaratildi... olimpiada sotdi deyishdi... yana chidading... 2014 saralashida Yaponlarni dodini berib guruhda 1- o'rinni olding...davomli olqish va qarsaklar yana sen tomonda... omading kulganday bo'ldi... odamlar sening jamoang o'yiniga maftun bo'lishdi... qitmir Nishamura yana senga pand berdi... odamlar endi senga ishongan edi... UFF seni termadan, ishonchdan, odamlarning mehridan ancha olislarga uloqtirdi... chidading... orada ko'p qiynalding - shaxsiy hayot muammolari... chidading... seni esdan chiqarib qo'yishgandi... be'mani futbol ko'raverib odamlar zerika boshladi... chet el murabbiyi... bu ham o'zimizning murabbiylar kabi ekan, haminqadar... odamlar yana zerika boshladi... shunda lop etib eslariga tushding... Kuper out, Abramov in... bini sen bilgan, vaqtida seni olqishlab, yana so'kkan muxlislar xohlashdi, juda ko'pchiligi... yana yo'q demading... aytsang bo'lardiku " HOY, INSOFLARING BORMI, OSIYODA 4-BO'LGAN OSIYONI TITRATADIGAN KOMANDAMNI MENDAN TOETIB OLIB, ENDI SHALAG'I CHIQQAN JAMOANI BERYAPSANMI" deb... aytmading. nega aytmading... Balki sen ham mundialga chiqishni juda katta xohish bilan istaganing tufayli aytmagandirsan... qaridingmi yo janob Abramov?! ... qara odamlar yana seni so'kishyapti... qanday bevafo a muxlislar... sen ketsang ma'lum vaqtdan keyin yana seni so'rashadi... omading yo'qmi Abramov?! Sen muxlislardan xafa bo'lma, ular shunday, hamma joyda... natija bo'lsa borsan, yutqazsang yo'qsan... yana boshlanadi, "YO'QOL ABRAMOV". "QOSIMOV, YO'Q BERDIYEV, KALLANG BORMI, CHET ELDAN KERAK... OBBO UNDAN KO'RA BABAYAN YAXSHIYDI....." "ABRAMOV QAYERDASAN"
+11   
29 мар 21:55:42
Fc Milan20
Bu o'yin Saudiya Arabistoniga qarshi yaxshi tayyorgarlik bo'ldi. U yerda ham kuchga to'lgan raqibga qarshi har uch kunda o'yin o'tkazib o'ynaymiz. O'yin uslubi ham o'xshab ketadi. O'sha o'yinda yutqazgandan Iroqqa yutqazgan yaxshi. Eng xursand qilgani darvozabon bo'ldi. Mag'lubiyatga ko'proq Shomurodov va qolganlarni formada emasligi sabab bo'ldi. To'xtaxo'jayev, Sayfiyev va ba'zi himoyachilarni termaga tortmasligini hech qaysi murabbiy anglamadida
+9   
29 мар 21:57:13
Xotambek Odilov
Ne'matov Ilyosovdan ancha ishonchli xarakat qildi.Golda uni aybi yo'q.Qaytgan to'pni ximoyachilar maydon tashqarisiga chiqarib yuborish kerak edi
+7   
29 мар 22:54:09
Холматов Бахром
Уйин йук Шома ноль химоя хам ноль бу уйин билан ЧМ чикишмокчими билмадим
+7   
29 мар 22:23:54
Neftci&Barca
Абрамов тўғри айтяпди, ўзи тайёрлаган тактикани қўллаб ўйнашса саудлар ўйинни кўриб унга қараб тактика тузишади, демак тўғри эканда футболчиларимиз ўзлари билиб ўйин кўрсатиши...яхш и ният қилиб қоламиз Абрамовга шу саудларга қарши бошқача тактика қўллаб ўйнашар, фақат Абрамов футболчи танлашда адашмаса бўлгани, менга қолса Сайфиев, Тўҳтахужаевлар тортмайди термага, энди фақат яхши ният билан кутамиз термадан
+7   
29 мар 21:36:35
El_Pistolero_InMessionante
Шарофиддин фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ее далбайоп Абдувохит бундан ортик нима килиб берсин зашитникларингни килганини тозалаб йурдику зарба нокулай келди кайтарди кайтган биринчи тупга зашитникларинг каерга каради карочи ОУТ Абрамов
To'g'ri Nematovda ayb yoq, himoya vapshe slavi, raqiblar onda sonda adashib jarima maydonchamizga kirishgandi ushani ham otkazvordi, agar yaxshi ma'noda ytsak mehmondo'stlik qilishdi
+6   
29 мар 22:34:57
ANTI KUPER
ТУХТАХУЖАЕВ САЙФИЕВ КАБИ ФУТБОЛЧИЛАР ТЕРМАГА ТОРТМАЙДИ МУЙЛОВ БУВА
КЕГИН УЗ ВАКТИДА ФУТБОЛЧИ АЛИШТИРИШНИ УРГАНИБ ОЛИНГ
+6   
29 мар 22:11:20
Pulatbek Otamurodov
Kim nima desa desinu man JCH 2026 ga chiqishini umid qilib qolaman 2022 xayr bu uyin bu himoya bu Muylov bilan hechqayga borolmaymiz
+6   
29 мар 21:46:55
Bahrombek
Жужани июньда санаймиз эканда? майли кўрамиз июньга хам оз қолди. Мураббийга тош отиб чарчамадингизми юртдошлар? ахир тош чарчади, сиз чарчамадингизми?
+6   
29 мар 21:46:35
ABB1983
Уруновни алмаштириш керак эмасди. Бугун Отабек Шукуровда аникликни курмадик. Сардор Рашидовни урнига кирган Хамдамовни умуман уйини чикмади. Сардорни узи яхши уйнаб турганди. Фарух Сайфиев жуда куп хато килди. Миллий терма командага олган дарвазобонларни хали тажрибаси етарли эмас. Хали хам кеч эмас дарвозага Нестеревни олиш керак. Одил Ахмедов узининг маколасида якинда Нестерев тугриса жуда яхши гапларни гапириб утган. Тан олиш керак Нестеров хозир хам дарвозага бемалол туриб беролади. Бекорга айтишмайди дарвозабон ярим жамоа деб, Абрамов бу гаплар инобатга олса яхши буларди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика