UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  7 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  52 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  6 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Саудия Арабистонидан олдин Яман ва Сингапурни ютишни ўйлашимиз керак"

Хабарингиз бор, 5 июнь куни ОФК ЖЧ-2022 саралаш босқичининг янги саналарини маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 13 октябрь куни Яман меҳмони бўлади, 12 ноябрь куни ўз майдонимизда Сингапурни қабул қиламиз ва 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони биан куч синашамиз.

Кўриб турганингиздек, ушбу босқичда учта ўйин қолган ва шундан иккитасини сафарда, биттасини уйда ўтказамиз. Янги тақвим маълум бўлгач, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовдан қисқача интервью олдик.


- Вадим Карленович, ОФК эълон қилган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг янги тақвими бўйича фикрингиз? 

- Энг муҳими, ўйинлар қачон бўлиб ўтишини вақтлироқ билганимиз бўлди. Албатта, октябргача ҳали вақт бор ва бизда яхши тайёргарлик учун имкон бўлади деб ўйлайман. Энг муҳими эса ўша пайтга келиб терма жамоанинг қандай ҳолатда бўлиши. 


- Навбатдаги учта ўйинга тайёргарлик қай тарзда олиб борилади? 

- Бу борада дастлабки йиғинни сентябрь ойида ўтказишни режалаштирганмиз. Чунки буёғига Суперлига клублари тиғиз тақвимда ўйнайди ва ёзда терма жамоани йиғишга фурсат бўлмайди. Сентябрда эса ФИФА кунлари бор. Шу боис кузнинг биринчи ойида илк йиғинни ўтказмоқчимиз. Ушбу йиғин чоғида ҳеч бўлмаса битта ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳаракат қиламиз. 


- Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз мумкин экан. 

- Ҳа, шундай гап бор ва бу борада иш олиб бориляпти. Лекин расман аниқ бўлмагунча бир нарса дейиш қийин. Жаҳон чемпионатига саралашни 13 октябрдан давом эттирамиз, шу куни сафарда Яман меҳмони бўламиз. Бу ўйингача ҳам битта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режа қилганмиз. 


- Вазият шундайки, биз қолган учта ўйиндан иккитасини сафарда, асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказади. 

- Энг муҳими, биз сафарда Яманни ютиб келишимиз керак. Чунки бу ўйинга кўп нарса боғлиқ. Мен вазиятни яхши тушуниб турибман, бизда учта ўйин қолган, саудияликларда эса тўртта. Лекин бу билан ваҳимага берилиш керак эмас. Энг муҳими, биз улардан бир очко олдиндамиз. Агар Яман ва Сингапурни мағлуб этсак, Саудия Арабистонига кўтаринки кайфиятда йўл оламиз ва уларни ҳам ютиб келишга ҳаракат қиламиз.


- Билмадим, бу саволни бериш қанчалик тўғри ё нотўғри. Шунга қарамай, сизнинг фикрингиз ҳам қизиқ. Яқинда Ўзбекистон терма жамоасини Усмон Тошев бошқариши мумкинлиги ҳақида гап чиқди? 

- Ҳа, мен ҳам бу ҳақда эшитдим. Лекин нима дейишим мумкин? Бу саволни яхшиси шу хабарни ёзган Шаҳбоз Беғамовга беринг. Чунки хабарни ёзган у. Шу боис гап нимадалигини мендан яхши билади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика