UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Суперлига. "Насаф" – "Машъал" 1:2  0 09:15Sofascore. Ўсмирлар терма жамоамизнинг биринчи тур қаҳрамони энг паст баҳога лойиқ кўрилди  0 08:47"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:16МЛС. Мессининг дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" йирик ғалабани қўлга киритди  5 08:00Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  5 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  5 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  16 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  3 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  2 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Хоразм" қувноқ жамоа. Биринчи даврада ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтимизда ўйинни ўзгартириб юборгандик. Ғалати гол ўтказиб юбордик, йўқ жойдан. Яхшиямки биринчи бўлимда бошқа гол ўтказиб юбормадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизни тўғрилаб олдик. "Хоразм" яхши жамоа. Мухлисларимизни табриклаймиз. Барибир нотўғри ўйнаяпмиз, айниқса ҳимояда. Ўзимизга бўлган ишонч ошиб кетяптими билмадим" - деди Вадим Абрамов баҳс якунлангач.

- Ҳожимирзаев жароҳат олди ва Ҳошимов ҳам ўзини яхши ҳис этмагандек. Жамоа иккинчи бўлимни ҳужумчиларсиз ўтказди...

- Ўрозовни йўқ жойдан сариқ карточка олди ва "Бунёдкор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бир нечта футболчиларимиз бўлажак ўйинда иштирок этмайди. Ҳошимов бироз эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда. Шу сабаб уни захирага олдик. Ҳужумчисиз ўйнадик дейиш нотўғри, сабаби Фирдавс Абдураҳмонов майдонда эди.

- Ҳимоячиларимизда бироз ўзига бўлган ишонч бордек ва шу сабабли гол ўтказиб юбордик дедингиз. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Билмадим. Менимча, битта гол ўтказиб юборсак, иккита гол уриб ютиб кетамиз деган хаёл бўлса керак. Руҳий жиҳатдан муаммо бор. Айб фақат ҳимоячиларда эмас, хавбеклар ҳам ортга қайтишга улгурмаяпти.

- ОАВда ёзилишича, "Динамо" кейинги мавсумда ўз олдига янада каттароқ мақсадлар қўйиши ва молиявий жиҳатдан имкониятлар янада кенгайиши мумкин экан. Чемпионлик - асосий вазифа этиб белгиланармиш. Раҳбарият билан гаплашмадингизми? Ушбу гап-сўзлар қанчалик рост бўлиши мумкин?

- Умид қиламанки, бу гаплар рост. Мен ҳар доим бундай мақсадлар қўйилиши тарафдориман. Раҳбарият аниқ бир мақсадни белгилаб бермаган бўлса ҳам, ўзимиз шунга интилишимиз керак. Самарқанддек шаҳарда катта амбицияларга эга клуб бўлиши керак. Менимча, бундай вазифа қўйилиши керак.

- Ўтган мавсумда "Динамо" Суперлигадаги энг кам бюджетга эга жамоа деб айтган эдингиз. Ўзи жорий мавсумда жамоанинг молиявий имкониятлари яхшиландими?

- Бизга кейинги мавсумда барчаси барқарор бўлишини ваъда беришганди. Шундай ҳам бўлишига умидворман. Ҳоким клубга эътибор қаратмоқда, аммо ҳозир у инсон банд. Самарқанд ўта катта аҳамиятга эга шаҳар ва шу сабабли уй ўйинларимизни ўтказиб юборяпмиз. Муаммо фақат шунда. Самарқанддек шаҳар ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак деб ўйлайман. Янги стадион қурилади деган умиддаман.

- "Динамо"да қолдирилган ўйин туфайли жадвал бироз тиғиз. Зич график жамоага қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин.

- Биз аҳмоқона тарзда кўп очколар йўқотдик. Агар шунчаки пенальтилардан фойдалана олганимизда Кубок финалида ўйнаган бўлардик. Шунингдек, яна қўшимча тўрт очкомиз бўларди. Чемпионлик учун охиригача курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз, аммо назарий жиҳатдан ҳали ҳам имкониятларимиз бор.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
31 окт 09:04:55
Umid Tursunov
Samarqandga bitta stadion yetishmayapti juda gozal shahar!!!!
+1   
31 окт 04:21:26
Абд
Erkak, balli, birovlaran to'nkamabdi boshqalarga o'xshab!
+1   
31 окт 03:35:58
Фарход
Карленович Самарканд лик ишкибозлар Сизга ишонишади ! Давай - Давай ДИ- НА- МО !
   
31 окт 09:43:28
Real.M & Chelsi
Samarqanddek ko'xna shaharga haqiqatan ham kamida Bunyodkor stadionidek stadion kerak,asta sekin katta stadionlarni qura boshlash kerak
   
31 окт 09:42:17
Y@Go_6060
Самаркандда камида 40000 лик стадион керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика