UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  0 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  15 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10

Вадим Абрамов: “Нега энди биз "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" бўлмаслигимиз керак?” Янгиликлар

Вадим Абрамов: “Нега энди биз "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" бўлмаслигимиз керак?”

"Бунёдкор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
"Пахтакор"га йирик ҳисобда ютқазганимиздан кейин мухлислар учун ҳам бугун ютишимиз керак эди, йигитлар муносиб ўйнашди, уларга раҳмат. Рақибимиз таркибида тажрибали футболчилар йиғилганига қарамасдан, ўйин бўйича устунлик қилдик. Афсуски, кўп футболчиларимизда катта тажриба йўқ. Улар мана эндигина иккинчи йил юқори лигада ўйнашмоқда. Йирикроқ ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди.

Таркибда сюпризлар кўп бўлди, битта мисол - Иброҳимҳалил Юлдашев.
Ҳеч қандай сюрприз йўқ. У яхши футболчи эканлигини билардим, бизда чап қанотда йўқотиш борлиги учун Иброҳимҳалил Юлдашевни ижарага олгандик. Унинг дебюти ажойиб чиқди.

"Локомотив"ни тўла ўрганиб чиққандик. Ўз ўйинларини кўрсатишларига имкон бермасликка уриндик.

Футболчи терма жамоадан чақирув олиш учун клуб сафида бор имкониятини ишга солиб ўйнаши керак. Алоҳида айтишим лозим, айрим техник маҳоратли футболчилар борки, уларнинг ўйини жамоавий ўйинга боғлиқ бўлади. Масалан, Абдухолиқов янада ёрқинроқ ўйнай олиши мумкин, барчаси жамоавий ўйинга боғлиқ.

Футболчиларда катта тажриба йўқ, ўйин вақтида кўрганингиздек, имкон қадар уларга буни уқтиришга ҳаракат қиляпман.

"Манчестер Сити" ҳам битта ҳужумчи билан ўйнайди, аммо ҳамма футболчилари жарима майдончаси ичига талпинишади.

Интернетда "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужумларини АПЛ клубларига қиёслашяпти. Агар "Бунёдкор"ни инглиз клубларига солиштирсак, қайси жамоани айтиб ўтган бўлардингиз?

Биринчи ва иккинчи ўриндаги "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" деган бўлардим, уларга қарши ўйнасак, яхшигина курашган бўлардик.
Нега энди биз "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" бўлмаслигимиз керак?

Ўйин бошиданоқ жуда жаҳлдор кўриняпсиз, бу ўтган турдаги йирик мағлубиятга боғлиқми?

Ҳа, албатта, 0-5дан кейин ҳаяжонга тушдим ва бу ҳисоб ўйинга мос эмаслигини жамоага тушунтирдим. Жамоа ҳаммасини тўғри тушуниши менга муҳимроқ, муаммоларимиз кўп, лекин йигитлар буни тўғри қабул қилиб, меҳнат қилишяпти, уларга раҳмат.




Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика