UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  2 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  3 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  6 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0

Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"

"Динамо" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур баҳсидан (1:1) сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Ғалаба қозонишга интилдик. Бизда йўқ жойдан гол кириб кетиши одатга айланиб қолди. Иккинчи таймда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо уларнинг биттасидан фойдалана олдик. Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик".

- Вадим Карленович, сиз хотиржам мураббийлардан ҳисобланасиз. Аммо овозингиз бўғилиб қолганидан баҳс жуда қизиқ ўтганини билиш мумкин. "Динамо" кўплаб вазиятлар яратяпти, аммо гол уришда муаммолар бор.

- Футболда шунақа бўлиб туради. Тўп рақиб дарвозасига киришни хоҳламайди.

- Одатда мухлислар "Пахтакор" билан дуранг бўлса қувонишарди, бугун эса акси.

- Ҳаммамиз хафамиз. Чунки ўйин бўйича 2 очкони қўлдан чиқардик.

- Темиров ва Абдуллаевларнинг ўзгариши нима билан боғлиқ?

- Абдуллаевда 2 кун аввал ангина бор эди. У кучга кирмаганини ўйиндан билиб олдик. Дамир Темиров ҳам баҳсга киришиб кета олмади. Захирадан баҳсга қўшилганлар туфайли устунлик қилишни бошладик. 

- Одилбек Абдумажидов майдонга тушиб, Черанга деярли имкон бермади. Бу айнан Драганга қарши амалга оширилган ўзгаришмиди?

- Икки марказий ҳимоячи бироз нотўғри ўйнагани туфайли Абдумажидовни туширдик. Шунчаки Черан билан тўп учун ҳаводаги курашда тўғри ҳаракат қилиш керак эди.

- "Динамо"нинг голидан сўнг Мийич сиз томонга келиб, бир нималар дегандай бўлди.

- У голни нишонлади. Ҳиссиётлар ҳаммада бор.

- "Уйда деворлар ҳам ёрдам беради" дейишади. "Динамо" бугун Самарқандда, ўз мухлислари қаршисида ўйнаганда жамоа ғалаба қозонган бўлармиди?

- Мухлислар билан ўйнасак бу бизга қўшимча ёрдам беради. Сиз ҳақсиз, ишқибозларнинг олқишлари футболчиларга ёрдам беради. Ўз уйимизда қачон ўйнашимизни билмайман.

- "Динамо" раҳбарияти дурангни қандай қабул қилди?

- Дуранг билан қутлашди, аммо биз хафамиз. Мухлислар 1 очкодан ранжишди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика