UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз"

24 февраль, чоршанба куни футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишади.

Ушбу учрашув ўзбек футболи ва спорти ривожига катта ҳисса қўшган инсон Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ана шу ўйин олдидан катта футболчиларимиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

"Биз бу учрашувда шоу уюштирмаслигимиз аниқ. Яъни, олдиндан келишилган ҳисоб учун ўйналмайди. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Жанг бўлади. Ёдингизда бўлса, Мираброр Зуфарович ҳаёт пайтларида ҳам футзал терма жамоамизга қарши ўйнаганмиз. Ўшанда 5:8 ҳисобида имкониятни бой берганмиз, шу сабаб бу сафар реванш олишни хоҳлаймиз. Бу беллашувда ҳеч қандай келишиб олинган ҳисобга ўйнаш ёки шоу учун тўп тепиш бўлмайди. Спортчилар ҳам нимага қодирлигини кўрсатишни хоҳлайди.

Тўп кичикроқлиги ва қоидалар бошқачароқ эканлиги биз учун одатий эмас. Лекин, қолган жиҳатларда жуда катта фарқ йўқ. Футболни улардан яхшироқ ўйнай олишимизни исботлаш учун ҳаракат қиламиз.

Учрашувда жамоаси Тошкентда бўлган терма жамоага номзод футболчилар иштирок этишади. Биз 15 нафар ўйинчини фақат ўша куни кечга қўйиб юборишларини клубларидан сўрадик. Менимча, бу борада муаммо бўлмайди", - деди Абрамов.


Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувга кириш бепул. Баҳс пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва 18:00да старт олади.




РЕКЛАМА



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика