UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  0 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  5 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1

Унаи Эмери: "Барча айб футболчиларда" Янгиликлар

Унаи Эмери: "Барча айб футболчиларда"

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмерининг фикрига кўра, жамоаси "Арсенал"га қарши ўйинда жуда ёмон ўйин кўрсатди.

"Қаттиқ хафаман. Дунёнинг энг яхши лигасида иштирок этиб, ўйинда қолиш учун ўйнаяпмиз, бироқ бу бизда умуман ўхшамаяпти. Нимага? Бу борада шошилмаслик керак. Хатто гол урилган биринчи вазиятда ҳам жамоа мен кутганчалик ҳаракат қилмади.

Биламан, бу қадамни ташлаш жуда қийин. Ўйиндан ўйинга яхшиланиб бораётганда баъзида натижа эътиборга олинмайди. Чунки сўнгги 2-3 ўйинда яхши ўсишга эришяпмиз. Аммо бунинг учун вақт керак.

Масалан, дарвозабонимдан 92-дақиқада ҳам рақиб дарвозаси ёнига боришини талаб қилмайман. Дарвозабоннинг гол уриши 100дан бир ҳолатда бўлиб туради. 20 ҳолатда рақиб тўпни олиб қўяди ва шуларнинг 10тасида гол бўлади. Ва мана шундай бўлди ҳам.

2:3 ёки 2:4 ҳисобида мағлуб бўлиш - яхши натижа эмас. Йигитлар барчасини тахлил қилиб, тушуниб олишларини истайман. Улар жуда ёмон ўйин кўрсатишди. Аслида бу менинг бўйнимда эди, бироқ бу сафар барча айбни футболчиларга қўяман", - деди мутахассис.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика