Умтити “Барселона”дан кетмоқчи эмас

24 июл 2020, 08:36
Франциялик футболчи Каталонияда қолиш истагида.

“Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтити шартномаси якунига қадар клубда қолишни режалаштирган. Унинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади. Шунингдек, футболчи ушбу шартномани узайтириш ҳақида ҳам ўйламоқда. Аввалроқ “Барселона” футболчига янги жамоа излаши кераклиги ҳақида айтгани борасида хабарлар тарқалганди.

Қайд этиш жоиз, Умтитининг хизматларига айни дамда “Наполи”, “Лацио”, “Рома”, “Торино” каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo