UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Дембеле "Барса" билан можарони ҳал қилиш учун Лапорта билан учрашмоқчи  0 00:39"Милан" Обамеянгни ижарага олиши мумкин  0 00:12Диего Коста А Серия клубига ўтишга яқин турибди  0 23:55"Атлетико" Суаресга ўринбосар топди  0 23:28Ушбу мавсумда фақатгина Канселу Мессидан ёмонроқ натижа қайд этмоқда  8 23:01Африка кубоги. Сенегал икки киши кам бўлиб қолган Кабо-Вердени мағлуб этди  4 22:42Жака қишда "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:25Вейналдум АПЛга қайтмоқчи  3 22:08Анчелотти: "Бензема мен туфайли пенальтидан фойдалана олмади"  3 21:51Марио Балотелли: "31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат. Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади"  0 21:42Olamsport: Сакен Бибосиновнинг Ҳасанбой билан жанг учун шарти, «Конор ёзда қайтади» ва бошқа хабарлар  0 21:34Влаҳовичдан кейин "Юве" бор эътиборини Нандесга қаратади  0 21:17Эриксен "Аякс" билан машғулот ўтказмоқда  0 20:50Марсьяль Испанияга етиб келди  3 20:23Это'О: Гвардиола "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади, Моуриньо эса "Порту" билан ушбу турнир ғолибига айланди  14

Умид Боқиев: "Ўтиш ўйинлари юқори савияда ташкил этилмоқда" Янгиликлар

Умид Боқиев: "Ўтиш ўйинлари юқори савияда ташкил этилмоқда"

Хабарингиз бор, айни кунларда Сурхандарё вилоятида Биринчи лигага ўтиш ўйинлари давом эттирилмоқда. Мазкур мусобақанинг чорак финал босқичидан ўрин олган "Бинокор" - "Дўстлик" (0:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Умид Боқиев сайтимизга интервью берди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай? 

- Бугунги ўйин қийин ўтишини билардик. Боиси аввалги ўйинда "Шаҳрихон" жамоасига мағлубиятга учраганимиз сабабли йигитларда озроқ руҳий тушкунлик бор эди. "Бинокор" ёш футболчилардан ташкил топган жамоа экан ва жуда тезкор ўйин намойиш этишди. Рақиб дарвозасига 4 та гол киритган бўлсак ҳам бугунги ўйинда бизга осон бўлмади. Жамоамиз сафида тажрибали футболчилар бор, албатта бугун улар ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишди. "Бинокор"га қарши ўйинда тажриба ўз сўзини айтди деб айтсак тўғри бўлади.

 - "Дўстлик" мазкур турнирга Фарғона вилояти Биринчилиги ғолиби сифатида етиб келди. Бундан ташқари, жамоа жорий мавсум Фарғона вилояти кубоги соҳибига айланди. Босиб ўтилган йўл ҳақида...

- Жамоамиз ўтган мавсумда ҳам Фарғона вилояти Биринчилигида финалга қадар етиб борганди. Бундан ташқари вилоят кубоги мусобақасида ҳам финалда ўйнаб мағлуб бўлгандик. Ўтган мавсумда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқарган холда ўз устимизда ишладик. Шунингдек, жамоамиз сафида ўйнаб келаётган Оқил Маҳмудов, Саид Абдужабборов каби тажрибали футболчилар ҳам ғалабаларимизга ўз ҳиссаларини қўшишди. Жорий мавсум 2-даврадан сафимизга кўпчиликка яхши таниш бўлган Шоҳруҳ Холматов ва Мўйдин Мамазулуновлар қўшилишди. Жамоага икки мавсумдан буён мураббийлик қилмоқдаман. Шу давр мобайнида таркибимизда кўплаб футболчилар ўсишга эришишди, тажриба тўплашди. Жорий мавсум олдимизга қўйилган вазифалар тўлиқ уддаланмоқда деб айта оламан. Натижалардан хабардор мухлислар яхши билишади, биз бу йил Фарғона вилояти 2-лигасида чемпион бўлдик, вилоят кубогида ғолиб чиқдик. Бу жамоамиз сафида меҳнат қилаётган барча инсонларнинг ютуғи ва ғалабаларимизда уларнинг ҳар бирини алоҳида ҳиссаси бор.

- Ўтиш ўйинларининг гуруҳ босқичида жамоангиз "Шаҳрихон" билан тўқнаш келди. Кўпчилик мухлислар яхши билишади, сиз ушбу жамоа сафида ўйнагансиз. Эндиликда мураббий сифатида собиқ жамоангизга қарши ўйинда қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз?

- Тўғри, футболчилик фаолиятимда "Шаҳрихон" сафида ўйнаганман. Бунга анча вақтлар бўлиб кетди. Айни дамда "Шаҳрихон"да собиқ жамоадошим ишлаётган экан. Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва бу йўлда уларга омад тилайман. 

Футбол шунақа соҳа, собиқ жамоангизга дуч келсангиз ҳам албатта ғалаба ҳақида ўйлайсиз. Лекин ушбу ўйинда биз мағлубиятга учрадик. Сабаби биз навбатдаги босқич йўлланмасини ҳал этиб бўлгандик, ўйиннинг натижаси биз учун аҳамиятсиз эди. "Шаҳрихон"га қарши ўйин амалиётисиз қолаётган ёш футболчиларга имкон бердик. Асосий таркиб футболчиларимизга дам олишга шароит яратиб бердик. Аслида бу ўйинда ҳам жамоамиз вакиллари ёмон ҳаракат қилишмади, лекин бир оз омад етишмади.

- "Дўстлик" клуби  ҳақида мухлисларга батафсилроқ тушунтириш берсак. Жамоанинг ташкил топиши, хомийлари, олдиндаги мақсад ва вазифалар хусусида...

- "Дўстлик" Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани клуби ҳисобланади. Клуб 2015 йили хусусий мақомда ташкил этилган ва дастлаб "Олимпик" номи билан ўйнаган. Кейинчалик 2019 йилда жамоа номи "Дўстлик" этиб ўзгартирилган. Клубимиз хомийси ва таъсисчиси тадбиркор Улуғбек Ғаниев ҳисобланади. Фурсатдан фойдаланиб шу кишига яратиб берилаётган шароит ва ишонч учун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтаман. 

Жорий мавсум жамоамиз олдига вилоят Биринчилигида ғолиб чиқиш ва якунда Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифалар устида ишлаяпмиз, вилоят Биринчилигида ғолибликни қўлга киритдик. Насиб бўлса, буёғи оз қолди, Биринчи лига йўлланмасини ҳам қўлга киритамиз.

- Жамоангиз уй учрашувларини қайси стадионда ўтказади? Айни дамда ўйингоҳ холати қандай? Лицензиялаш талабларига қай даражада жавоб бера олади?

- "Дўстлик" уй учрашувларини Олтиариқ туманида “Марказий" ўйингоҳида ўтказади. Биз мазкур турнирга келиш олдидан вилоятимиз ва туманимиз ҳокимлари билан учрашганмиз. Улар бизга ҳар томонлама ёрдам беришларини, қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди. Жамоамизга бўлаётган эътибор ва Олтиариқ туманида футбол ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари учун вилоятимиз ҳокими Хайрулла Бозоров ва туманимиз ҳокими Холмирза Ниёзовларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Биринчи лига клубларига қўйиладиган лицензиялаш талаблари бўйича жамоамизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ўйлайман.

- Фикрингизча, Биринчи лигага ўтиш ўйинлари ташкилотчилиги қандай амалга оширилмоқда?

- Биринчи навбатда айтиш мумкин, ўтиш ўйинлари учун Сурхандарё вилояти танлангани ажойиб бўлибди. Сабаби бу худудда қиш фаслида ҳаво у қадар совуқ эмас, айни футбол ўйнайдиган муҳит ҳукмрон бўлмоқда. Бундан ташқари Сурхандарё футбол ассоциацияси, хусусан Санжар Шомуродов томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили Бахтиёр Ширинов томонидан барча жамоаларга беминнат шароит яратиб берилган. Умуман айтганда, ўтиш ўйинлари юқори савияда ташкил этилмоқда. Бу худудда айни кунларда ҳақиқий футбол байрами ҳукмрон ва барча иштирокчи жамоаларда кайфият аъло даражада.

- Айни дамда жамоангиз сафида Мўйдин Мамазулунов, Саид Абдужабборов, Шоҳруҳ Холматов, Риза Айвазов каби таниқли футболчилар ўйнаб келишмоқда. "Дўстлик" ўтиш ўйинлари якунида Биринчи лигага йўлланмани қўлга киритса, трансферлар масаласи қандай бўлади? Жамоага янги футболчилар жалб этиладими?

- Биз барча босқичларни, қийинчиликларни шу йигитлар билан енгиб ўтдик. Албатта, улар билан келгусида ҳам давом этамиз. Эндиликда иштирок этишимиз мумкин бўлган чемпионатнинг даражасидан келиб чиқиб чизиқлар бўйича рақобатни кучайтирамиз. Кўз остимга олиб қўйган 3-4 нафар футболчилар бор, уларни таркибимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз.

- Футбол мухлисларига, умуман футбол жамоатчилигига қўшимча фикрларингиз бўлса, марҳамат.

- Ўтиш ўйинларида жуда кўплаб мухлислар ижтимоий тармоқлар орқали жамоамиз иштирокидаги ҳар бир учрашувни кузатиб боришмоқда. Ҳар бир ўйиндан сўнг кўплаб қўнғироқлар бўлаяпти, бугун ҳам ғалабамиздан хурсанд бўлган мухлислардан жуда кўп табриклар келди. Мавсум давомида ҳам бизга ишонч билдириб қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, футбол жамоатчилигида бизга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга раҳмат айтамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
13 дек 14:49:48
XorazmUz
O'O'O' Umid Boqiyev Neftchi 13-raqam
   
13 дек 11:10:10
baksyorr
Iftixor kamanda ekanda yana bir chqib yoq bolib ketadi ulugbekmi shunaqa bola edi a sponsirila nomini ozgartibslade kelasi yili kimi oyoq qoli snadi endi tatachila db bosila
   
12 дек 23:22:45
mahmudovz2505@mail.ru
Олтиариқда билишимча яна 2 та жамоа бўларди, адашмасам Нефтчи Тинчлик ва Имкон Олтиариқ шулар хақидаям, уларни хозирги тақдири хақидаям мақола бўлсин.
   
12 дек 22:11:27
Kaha
Маладцы.так держать друг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика