UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  0 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  27 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Япония Парламент гуруҳи Бош котиби ўринбосари Кейсуке Сузуки бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида жаноб Сузукига KEIO спорт тиббиёти университети тадқиқот маркази доценти Хироюки Ишида, шифохона вице-президенти Хироюки Кобаяши, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Атуши Суда ва Япония – Ўзбекистон Буюк ипак йўли ташкилоти вакили Мансур Баҳриддинов ҳамроҳлик қилишди.

"Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сизни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Келажакда сизлар билан биргаликда кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликда иш олиб борамиз", – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

"2020 йилгача Япония биз учун иккинчи уй бўлади десак муболаға бўлмаса керак. Олимпия ўйинлари Японияда ўтказилишини эшитиб жуда хурсанд бўлгандик. Ўйлаймизки, Токиода ўтказиладиган Олимпиада аввалгиларидан бутунлай фарқ қиладиган бўлади.

Олимпия ўйинларига катта делегация билан боришни мақсад қилганмиз. Бу борада ўзига хос стратегия ишлаб чиққанмиз. Япония футбол федерацияси билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз. Япониялик мутахассислар билан биргаликда ишлаш биз учун ёқимлидир", – деди Умид Аҳмаджонов.



Ўз навбатида меҳмонлар юртимизда бўлиб турганликларидан хурсанд эканликларини, мамлакатимиз ёрқин таассурот қолдирганлиги ҳақида гапиришди. Қолаверса, ушбу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши ҳақида ҳам маълум қилишди.

"Тошкентга уч йил аввал ҳам келгандим. Қисқа вақт ичида шаҳарда юз берган ўзгаришларни кўриб ҳайратландим. Ўзбекистон барча соҳаларда ривожланиб бораётгани халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортмоқда. Жумладан, спорт соҳасида ҳам қисқа вақт ичида катта ислоҳотлар олиб борилди. Шу боисдан мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишдан фақат хурсанд бўламиз" - деди жаноб Сузуки.

МОҚ раҳбари эса Ўзбекистонда юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, нафақат спорт соҳасида, балки савдо, инвестиция соҳасида ҳам ҳамкорликдан мамнун бўлишини, ҳар томонлама бирга ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Маълумки, бундан бир неча ой олдин Умид Аҳмаджонов Японияга ташрифи чоғида ҳам маҳаллий мутахассислар билан учрашиб, спорт тиббиёти соҳасида, спортчиларни Токиодаги Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича келишувга эришганди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Япониянинг Майдзуру шаҳри мерияси ўртасидаги меморандумга биноан дзюдо ва спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Олимпиадага тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан ушбу шаҳарда олиб боришади.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага кўра Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика