UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  1 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  4 22:10ФИНАЛгача...  13 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  7 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  17 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0

Улуғбек Мирзаев: "Хебай бу йил "Андижон"да қолади. "Нефтчи" билан учрашувни "Бобур Арена"да ўтказиш учун жиддий музокара ўтказамиз" Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: "Хебай бу йил "Андижон"да қолади. "Нефтчи" билан учрашувни "Бобур Арена"да ўтказиш учун жиддий музокара ўтказамиз"

Яқинда "Андижон" жамоаси матбуот хизмати ҳужумчи Рубин Хебайга Туркия жамоаларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Жорий мавсумда Суперлигада кашфиёт бўлиб турган ва Драган Черанга рақобатчи бўлган Хебайга ёзда ҳам "совчилар" пайдо бўлгани рост. Хўш, бу борада "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев нима дейди?

- "Андижон" жамоаси бу йил селекция ишларида кўп жамоалардан бир бош устунлигини кўрсатмоқда. Клубда селекция билан ким шуғулланади, Хебай қандай топилган эди?

- Чиндан ҳам бу йилги селекция ишларимиздан хурсандмиз. Жамоамизга фойда келтирадиган ҳаридлар бўлди. Хебай, Арвеладзе, Литовка, Бошняк ўзини кўрсатишмоқда. Тўғрисини айтсам, селекция ишларига ўзим масъулият ва жиддийлик билан ёндошаман.  Бевосита ўзим бошчилик қиламан. Осиёда, Европада кўплаб дўстларим, таниш агентлар, мураббийлар бор. Дейлик 100тадан ошиқ футболчи кўрган бўлсак, саралаб олиб мураббийларга тақдим қиламиз. Алоҳида скаутлар гуруҳимиз бор, десам ҳам бўлади. Футболчиларнинг қобилиятларини, ноёб жиҳатларини кўрсатамиз. Мураббийлар штаби маъқуллаганидан сўнг музокарага киришамиз. Рубин Хебай масаласига келсак, бу футболчини шошмасдан чуқур ўрганиб трансфер ойнасининг сўнгги кунида  шартнома имзоладик. Ҳаттоки, тўп тепган сўнгги жамоаси мураббийлари билан гаплашдик. Бу футболчи "Андижон"га ёрдам бера олишини айтишди. Хебай билан қўрқмасдан 2 йилга шартнома имзоладик. Биласиз, кўп ҳолларда бизда легионерлар билан бир йиллик шартномага қўл қўйилади. Ёзда келадиган легионерлар билан мавсум охиригача келишув қилинади. Биз уларнинг қобилиятига иқрор бўлганлигимиз учун 2 йиллик битм туздик. Хебайни топишда кўпроқ "Антальяспор" билан ҳамкорлигимиз ёрдам берди, дея оламан. "Антальяспор" менежери Эрдем Эрдал таклиф қилганидан сўнг албаниялик форвардни ўрганиб чиқдик. Якунда вақт кўрсатдики, "Андижон" учун яхши трансфер бўлди. 

- Хебай қандай ҳолатда қўйиб юборилади?

- Хебайга ёзда жуда кўп қизиқишлар бўлгани рост. Клубимизга ва раҳбариятга оғзаки мурожаатлар бўлди. Лекин ёзда футболчини ҳеч қаерга қўйиб юбормаслигимизни таъкидладик. Шундан сўнг қоғозда расман таклифлар келмади. Мақсадимиз Хебай билан яхши натижаларга эришиш. Хебайни Ўзбекистон Суперлигасида тўпурар бўлишини кутмоқдаман. Тўпурарлик унвонини қўлга киритганидан сўнг унда таклифлар яна кўпаяди. Бунинг натижасида Хебайни яхшироқ хориж клубига трансфер қилиб, "Андижон"га даромад келтириб, янги мавсумда ундан ҳам кучлироқ Хебайга ўхшаган ҳужумчиларни топишга ҳаракат қиламиз. Бу борада аллақачон ҳужумчиларни кўздан кечириш ишлари бошланган. Мутахассислар билан маслаҳатлашяпмиз. Хебай кетган тақдирда унинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи олиб кела оламиз. Шу орқали трансфер сиёсати орқали клубимиз даромад қила олади. Агарда Хебайга 200-300 минг долларлик таклифлар келиб тушса, бу "Андижон" учун яхши кўрсаткич ҳисобланади. Эслай олмайман, "Андижон" жамоасидан қачон футболчи трансфер бўлган? Бўлган бўлса ҳам, катта сумаларда эмас. Бу 32-миллий чемпионатимизда "Андижон" тарихидаги энг катта трансфер бўлади. Юқорида айтдим яхши суммага ва унинг ўрнига ўйинчи топа олсаккина қўйиб юборишимиз мумкин. Биласиз, Хебайни "Андижон" билан 2 йиллик шартномаси бор. Футболчининг йўлини тўсмасликка ва вақтида қўйиб юборишни билиш ҳам керак. Акси бўлса, кейинчалик бундай жамоаларга яхши футболчиларни келиши ҳам қийин кечади.

Ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин. Лекин бу ёзда Хебайни Туркия клубларига ҳам, бошқа жамоаларга ҳам қўйиб юбориш ниятимиз йўқ. Фақатгина мавсум тугагач кўриб ўрганиб чиқамиз. Мухлислар хотиржам бўлишсин. Хебай бу йил жамоамизда қолади.

31 август куни "Нефтчи" билан ўйнаймиз. Биринчи даврада "Бобур Арена" ҳали тайёр бўлмагани сабабли, уй учрашувларимизни "Истиқлол"да ўтказдик. Фарғонада ҳам расмий мезбон биз эдик. "Нефтчи" клуби раҳбариятига бугун расмий хат юбормоқчимиз. Олдиндаги ўйинни "Бобур Арена"да ўтказсак, спорт принциплари, тенглик бўларди. 31 август кунги ўйинни Андижонда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Жиддий музокара олиб борамиз. Музокаралар қандай тугайди вақт кўрсатади.

Ўйлайманки, ҳозиргача кўрсатган натижалари аъло эмас яхши, дея оламан. Мавсумни 6-5 ўринларда якунласак, аъло дейиш мумкин бўлади.Мавсумни яхши якунлашга энг камида 6 ва ундан юқори  поғонада тугатишга ҳаракат қиламиз. Лекин мавсум тугашига 9та тур бор ва бу борада олдиндан гапириш қийин. Кутилмаган натижалар бўляпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика