UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  1 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  14

Улуғбек Мирзаев: "Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас" Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: "Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас"

Хабарингиз бор, 25 февраль санасида Суперлигасининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

«Бунёдкор»нинг дастлабки турлардаги рақиблари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бугун биз клуб бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Абдусатторович Мирзаевдан қуръа ва клубнинг янги мавсумда Суперлигада ўтказиши ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

-Авваламбор «Бунёдкор» футбол клуби мухлисларини, ишқибозларини турли миш-мишларга қарамасдан клуб Суперлигадаги ўз ўрнини сақлаб қолганлиги билан табриклайман. Тан олиш керак мавсумлар оралиғидаги танаффус биз учун жуда оғир кечди. Хабарингиз бор сўнгги вақтларда клуб атрофидаги салбий миш-мишлар, турли гап сўзлар меъёридан ҳам ортиб кетди. Кўпчилик футбол мухлисларида жамоамиз бу йил Суперлигада иштирок этмас экан деган фикрлар уйғонган эди. Бироқ, шукрки ундай бўлиб чиқмади. Бунинг учун Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. 

Сабаби «Бунёдкор»нинг тарихи, клубнинг мавқъеи, унинг халқаро аренадаги обрўсини ҳамда сўнгги вақтларда клубда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ва бажарилаётган ишларни инобатга олган ЎФА клубларни лицензиялаш бўлими Суперлигада иштирок этадиган 14 жамоа сафига киритди. Ўйлайманки, аввал бўлгани каби бундан кейин ҳам «Бунёдкор» регламентда белгиланган вазифалар ва талабларга жиддий эътибор қаратади ҳамда бошқа клубларга бу борада ўрнак бўлиб намуна кўрсатишга ҳаракат қилади. Клубимиз нафақат назарий жиҳатдан балки амалий жиҳатдан ҳам доимлиий тарзда ўз сўзини айтишга интилади, шунингдек Вадим Абрамов бошчилигида яшил майдондаги натижаларимиз билан «Бунёдкор»нинг аввалги мавқеини қайтариб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз. Ҳозирги кунда таркибимиз анча ёшарган, тажрибали футболчиларимиз клубни тарк этди. Бироқ, биз шу ёшларимиз билан ҳам «Бунёдкор»нинг шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

Қуръага келадиган бўлсак, Суперлига икки даврада ўтказилади, икки давра давомида барча клубларга қарши икки мартадан ўйнаймиз. Шу сабабдан ҳам Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас. Муҳими биз яна Суперлигадамиз! Ва яна бир бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига «Бунёдкор»да олиб бораётган ишларимизни ижобий баҳолаб ишонч билдиргани ва жамоамизни Суперлига жамоалари қаторида кўргани учун миннатдорчилик билдираман".


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика