UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  4 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Локомотив" жамоасини яхши биламиз, таркиби жуда кучли, амалдаги мамлакат вице-чемпиони, қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Улуғбек Бақоев. 

- Қайси ўйин қийинроқ бўлди? "Пахтакор" биланми ёки бугун "Локомотив"га қарши? 
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Унинг статусига қарамаймиз. Ҳар бир ўйинга тайёрланиб майдонга тушамиз. Натижа эса ўйинга қараб бўлади.

- "Сўғдиёна" дастлаб "Пахтакор"ни, кейин "Локомотив"ни мағлуб этди. Бунга қандай эришилди?

- Бу футбол, агар ҳар бир футболчи 100 фоиз кучи билан ўйнаса. Фамилия ёки классдан қатъий назар ҳаракат қилса натижа бўлади.

- Бугун сенсация бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун ҳаракат қилдик. Агар сесация десангиз майли сенсация бўла қолсин. Бу ҳақдa ўйлаганим йўқ.

- "Сўғдиёна" бу мавсум қайси ўринларга кураша олади?

- Биласизми, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва мавсум якунида мусобақа жадвалига қараймиз.

- Саволни бошқачароқ берамиз: Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаш.

- Ўтган йил ОЧЛга чиқиш учун озгина етмай қолганди. Бу йил шунга умид қилса бўладими?

- Биз ҳаракат қиламиз. Ҳозир барча жамоалар тенг кучли ва кутилмаган натижалар ҳали кўп бўлади.



Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика