UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Одил, Мара, Ислом ва ўхшамаган ОК-2019 ҳақида ҳамда Купернинг хато-камчиликлари  0 18:00Осиё Кубоги. Жанубий Корея - Баҳрайн 0:0 LIVE  6 17:51Olamsport: Ўзбекистон самбо ассоциациясига янги раис сайланди, Надаль Австралияда ярим финалда ва бошқа хабарлар  2 17:44Шомуродов Доҳага учди, Шукуров Шаржада қолди  20 17:44"Нант"нинг навбатдаги ўйини қолдирилди  1 17:28Мэттью Райан: "Рақиб чуқур ҳимояланди"  17 17:27"Манчестер Юнайтед" уч етакчиси билан шартномасини узайтиришга яқин турибди  5 17:09Роналду катта миқдорда жарима тўлайди  9 17:05Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Баҳрайн. Асосий таркиблар маълум!  17 17:03“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди  53 17:00Машарипов: "120 дақиқа ичида ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик"  23 16:45Эмилиано Сала қандай самолётда қаерда йўқолди? ФОТО  11 16:24Эктор мавсум охирига қадар майдонга тушмайди  9 16:17Осиё кубоги-2019. Бу сафар ҳам Австралия бизни тўхтатди ФОТОГАЛЕРЕЯ  51 15:59"Арсенал" Италиядан Чехга ўринбосар топди  0

Улар Мбаппенинг издоши бўла олишадими? Янгиликлар

Улар Мбаппенинг издоши бўла олишадими?

Қуйидаги баъзи футболчилар аллақачон Европада танилишга улгурди.

Аммо қай бири чинакамига машхур “юлдузга” айлана олади? Буни албатта вақт кўрсатади. Ҳозир эса улар ҳақидаги қисқача маълумотлар билан таништирамиз.

10. Эсекиэль Барко — “Индепендьенте”
18 ёш, ярим ҳимоячи
Барко — тезкор, аниқ зарба берувчи ва ажойиб дриблингга эга ярим ҳимоячи. Эсекиэль 17 ёшида илк бор “Индепендьенте” таркибида иштирок этган ва дарров кўпчиликнинг эътиборига тушган. Ёзда “Зенит” ҳам унга “кўз олайтирган” эди, бироқ аргентиналиклар ўз “юлдуз”ларини қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилишди. Барко универсал ўйинчи бўлса-да, тўпни оширмасдан, ўзида кўп ушлаб туриши унга баъзида панд беради. Шунинг учун ҳали ўз устида кўп ишлаши керак.

9. Лаутаро Мартинес — “Расинг”
20 ёш, ярим ҳимоячи
Тез орада Европага йўл олиши режалаштирилган Жанубий Америкалик яна бир ажойиб хавбек Лаутаро Мартинесдир. У Авельянеда шаҳрининг “Расинг” клубининг асосий қаҳрамони ҳисобланади. Лаутаро Криштиану Роналдуни ўз кумири деб билади. У ҳам кумиридек тезкор, қаттиқ ва аниқ зарба берувчи футболчи бўлишни хоҳлайди. Мартинеснинг заиф томони — тўпни ошириш. У тўпни яхши олиб юради, яккама-якка ҳам яхши ўйнайди. Аммо тезкор ҳаракатлар давомида аниқ пас бериш унга бироз қийинчилик туғдирмоқда, назаримизда.

8. Микаэль Кюйсанс — “Боруссия” М
18 ёш, ярим ҳимоячи
“Боруссия” Кюйсансни U17 Европа Чемпионатидан сўнг “Нанси”дан “тортиб олди”. Микаэль ақллилиги ва ажойиб узатмалари билан Дитер Хеккиннинг назарига тушди. Франциялик ўйинда ўзини йўқотиб қўймайди, шу сабабли ҳам бош мураббий ёш ярим ҳимоячини иложи борича кўпроқ майдонга тушуришга ҳаракат қилади. Кюйсанс иқтидорли йигит, аммо қанчалик юқори чўққига чиқа олишини албатта, вақт кўрсатади.

7. Якуб Янкто — “Удинезе”
21 ёш, ярим ҳимоячи
“Удинезе” анча йиллардан бери ёш иқтидорли футболчиларни Европа бозорида намойиш этиши кўпчиликка маълум. Навбатдаги ўйинчиси Якуб Янкто. “Милан” ва “Ювентус” чехияликни аллақачон “кўз остига” олиб қўйган. Янкто ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида қанчалик яхши ўйнаса, марказда ҳам шунчалик яхши ўйнаши билан ажралиб туради. Бундан ташқари ажойиб дрибблинг ва тўпни яхши ошириш қобилиятига ҳам эга. Якуб — мувозанатни яхши сақлай олади ва топ-клубда ўйнаш учун ҳам деярли тайёр.

6. Фрэнки Де Йонг — “Аякс”
20 ёш, ярим ҳимоячи
Фреэнки “Аякс”нинг ажойиб ўйинчиларидан яна бири. У — яхши техникага эга, тўпни аниқ ошира олиш ва кучли зарбага эга ярим ҳимоячи. Унинг прототипи ҳозирги кунда барча талабларга жавоб бероладиган ўйинчилардан бири Андреа Пирло ҳисобланади.

5. Янн-Фите Арп — “Гамбург”
17 ёш, ҳужумчи
Ҳозирги кунда “Гамбург” жамоаси турнир жадвалининг қуйи поғоналарида “ўралашиб қолди” ва бу “динозаврлар” учун қувонарли ҳолат эмас, албатта. U17 жаҳон чемпионатида Арп Бундестимнинг сардори эди, ёзда “Челси”га ўтиши мумкин эди, лекин она юртида қолишни афзал кўрди. Ёш бўлишига қарамай, 2та гол уришга муваффақ бўлди ва ҳозирда майдонга янада кўпроқ тушяпти. Германияда вояга етмаганлар кечки пайт — 20:00дан кейин ишлаши мумкин эмас эди. Арп ўйинларда майдонга туша олиши учун қонунчиликда ҳам кичик ўзгартириш киритилган.

4. Райан Сессеньон — “Фулхэм”
17 ёш, ҳимоячи
Сессеньон иқтидори ва тезлиги билан 16 ёшидаёқ ном чиқаришга улгурди. Райан — мураббийнинг севимли ўйинчиси. У бу мавсумдаги барча ўйинларда иштирок этиб келмоқда. Сессеньон жарима майдончасига тўпни ҳаводан шунчаки узатавермайди, аксинча у ақллироқ паслар беришга ҳаракат қилади. Ҳужумга берилиб кетиши сабаб, баъзан ҳимояни унутиб қўяр, лекин у жуда иқтидорли футболчи. Агар ўз устида ишласа ва керакли мураббий қўл остида тўп тепса, жаҳон юлдузига айланиши ҳеч гап эмас.

3. Деотшанкюль Юпамекано — “Лейпциг”
19 ёш, ҳимоячи
Ҳозирги вақтда икки мавсумдан бери Германия чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган “Лейпциг” ҳимоясини франциялик футболчисиз тасаввур қилиш қийин. Жисмоний кўрсаткичларга эга бўлган Деё ҳам “иккинчи қаватда”, яъни ҳаводаги курашларда, ҳам ҳимоячилар билан тезкорлик баҳсларида бирдек самарали ҳаракат қила олади. “Милан” ва “МЮ” уни кўз остига олиб қўйган. Шундай экан, яқин кунларда Юпамеканони топ-клубларда кутиб қоламиз. Маълумотларга қараганда, унга таҳминан 100млн евро тўланади. 19 ёшли йигит учун ёмон эмас-а?

2. Тэмми Абрахам — “Суонси”
20 ёш, ҳужумчи
“Суонси” АПЛ турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасига мустаҳкам “жойлашиб олди”, лекин кейинги мавсумда жамоа АПЛ билан хайрлашса ҳам, фақат биргина футболчи юқори дивизонда қолади. Гап Тэмми Абрахам ҳақида кетаётганини кўпчилик тушуниб улгирди, албатта. Абрахам “Челси” академиясига 7 ёшида борган ва “ёшлар” жамоаларининг барча босқичларидан ўтган. “Бристол”да ижарада тўп тепган Тэмми, ўзини яхши намоён этган ва ҳозирда шу клубга яна ижарачи сифатида қабул қилинди. Антонио Конте ҳозирча Альваро Моратанинг ўрнида бошқасини тасаввур қилолмайди. Бироқ, Абрахам ўз устида ишласа, келаси мавсумда испаниялик билан тўлиқ рақобатлаша оладиган даражага чиқиши мумкин.

1. Федерико Кьеза — “Фиорентина”
20 ёш, ярим ҳимоячи
Кьеза — Италия трансфер бозоридаги “харидори кўп” футболчилардан бири. Федерико “Фиорентин”да ажойиб даврини ўтказиб, Калиничнинг изидан бормоқда. Бернардески тез орада хамоа билан хайрлашиши мумкин. Федерико бундан унумли фойдаланиб, имкониятни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилмоқда. “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис “тушларида” Кьезани ўзининг жамоаси таркибида кўрмоқда. Бироқ, унинг трансфери учун яхшигина пул сарфлаш керак.

Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1899
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  619
19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади 19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади
7 маротаба Осиё Кубогида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ...  361
Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида нимчорак финал...  297
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг