Украина охирги 7 та ўйинда 5 та дуранг, 1 та мағлубият ва 1 та ғалаба қайд этди

Aziz Tukhtamuradov
12 ноя 2021, 07:30
Украина терма жамоаси Болгарияга қарши ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу украиналиклар учун охирги 7 та ўйиндаги бешинчи дуранг бўлди. Бу вақт ичида жамоа фақатгина Финляндияни мағлубиятга учратди (ЖЧ-2022 саралаши). Англияга эса имконият бой берилган (Евро-2020).

Александр Петраков бошчилигидаги Украина терма жамоаси энди навбатдаги ўйинни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Босния ва Герцоговина терма жамоасига қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta