

Унга кўра, 2028 йилги Европа чемпионати Англия, Уэльс, Шотландия, Ирландия ва Шимолий Ирландия давлатларида бўлиб ўтади. Ушбу давлатлар турнирни ўтказиш учун биргаликда ариза топширишганди.
2032 йилги Европа чемпионати учун эса Италия ва Туркия жиддий кураш олиб боришганди. Якунда улар аризаларини бирлаштиришди. Шу орқали ушбу давлатлар турнирни биргаликда ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишди.



