УЕФА "Бешиктош" - "Бавария" учрашувига нисбатан иш очди

Mirjalol Normatov
15 мар 2018, 19:06
УЕФА расмий сайти хабарига кўра, Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Бешиктош" - "Бавария" (1:3) учрашувидан кейин Туркия клубига нисбатан иш очди.

Майдон эгалари раҳбарияти ўйинни ташкиллаштиришда камчиликларга йўл қўйгани, шунингдек, "Бешиктош" мухлислари стадионга бегона предметларни отганилиги учун жазоланади.

УЕФА ушбу ишни 31 май куни кўриб чиқади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: UEFA