UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Варан кейинги ҳафта МЮ билан шартнома имзолайди  0 07:15Токио-2020. Олимпиаданинг саккизинчи кунида қатнашаётган ўзбек спортчиларининг иштирокидан LIVE  0 02:02Виллиан ўзига янги жамоа қидирмоқда  2 01:40"Қадрдоним, шуни айтишим мумкинки, сен бу ерда афсона эдинг..." — Бензема Варан билан хайрлашди  1 01:18Ироқ терма жамоаси Черчесовга таклиф билан чиқди  4 00:55"Эвертон" Хамесни сотишга тайёр  1 00:36Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" ўз майдонида ютқазди, Убайдуллаев тўлиқ 90 дақиқа, Абдихолиқов эса бир бўлим ўйнади  4 00:05"Арсенал" Жакага янги шартнома таклиф этмоқда  1 23:43"Манчестер Сити" Грилиш учун 100 миллион фунт таклиф қилди  6 23:18Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди"  6 23:11Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"  27 23:04Breaking: Шомуродов эртага Римга етиб боришини эълон қилди  42 22:57"Вулверхэмптон" киберспорт ташкилоти билан ҳамкорлик қилади  0 22:50Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"  3 22:36"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда"  8

"У каби футболчини энди майдонга туширмайман". Канчельскис кимни назарда тутган эди? Янгиликлар

"У каби футболчини энди майдонга туширмайман". Канчельскис кимни назарда тутган эди?

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманида кескин фикр билдирган эди.

Андрей Канчельскис "Захирада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман, буни "Навбаҳор" мухлислари олдида ҳам ваъда бера оламан", деганди.

9-турда "лочинлар" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Канчельскис мазкур баҳсда "Бунёдкор" билан ўйинда тушган футболчилардан фақат икки нафарини туширмади холос: Иван Соловьёв ва Обид Жўрабоев. "Бунёдкор" билан баҳсда ўйнаган қолган барча футболчилар "Қизилқум" билан учрашувда ҳам иштирок этишди.

Иван Соловьёв "Бунёдкор" билан ўйиннинг танаффусида алмаштирилган бўлса Обид Жўрабоев 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган эди.

Соловьёв "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдин сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис дисквалификацияга учраганини ҳам таъкидлаш лозим. Обид Жўрабоев эса "Қизилқум" билан ўйиндан бир кун аввал "Навбаҳор" U-21 сафида майдонга тушди.

Сизнингча Канчельскис кимни назарда тутганди? Ёки мураббий фикридан қайтган ва "ўша" футболчини "Қизилқум" билан баҳсда майдонга туширганмикин?

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика